Troposfera

Тропосфера (юн. тропос — бурилиш ва сфера) — атмосферанинг Ер юзаси таъсири яққол сезиладиган қуйи, асосий кисми. Бунда температура юқорига кўтарилган сари баландлик бўйича ҳар 100 м да 0,65° га пасаяди. Тропосферанинг баландлиги қутбий кенгликларда 8–10 км, ўртача кенгликларда 10–12 км, экваторда 16– 18 км гача етади. Унда атмосфера ҳаво массасининг бешдан тўрт қисмидан кўпроғи жойлашган. Сув буғининг асосий қисми Тропосферага тўғри келади. Шу сабабли, булутлар ҳам, асосан, шу ерда хреил бўлади. Тропосфера қатламида турбулент ва конвексия жараёнлари анча ривожланган. Бу қатламда тропосфера вертикал градиенти қуруқ ва нам адиабатик градиентлари орасида ўзгаради. Шунга қарамай, тропосферанинг ерга яқин қисмида, шунингдек, эркин атмосферада температура инверсияси ҳам учраб туради. Тропосферада булутларнинг асосий турлари вужудга келади. Халқ хўжалиги фаолиятига таъсир этувчи ёғин, туман, момақалдироқ, ер устидаги қор бўрони — изғирин ва бошқалар тропосферада содир бўлади. Тропосферанинг қуйи қатламлари учун ҳавонинг кучли чангланиши хосдир. Тропосферада ҳаво массалари уюшади, фронтлар ташкил топади. Сиклон ва антициклонлар ривожланади. Тропосфера стротосферадан тропосфера қатлами билан ажралади (қаранг: Атмосфера).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |