БонесДОС Трожан

Компютер технологиялари соҳасида троя оти жумласи фойдаланувчиларни ўзининг асл ниятидан чалғитган ҳолда уларнинг компютерларига ўрнашиб олувчи ҳар қандай зарарли дастурларнинг умумий таърифига қўлланади. Ушбу атама Троя шаҳрининг вайрон бўлишига олиб келган машҳур троя оти ҳақидаги қадимги юнон ҳикоясидан олинган[1][2].

Троянлар (троя оти вирусли дастурининг қисқача номи) одатда ижтимоий муҳандислик (соcиал энгинеэринг)нинг баъзи шакллари орқали тарқалади. Мисол учун, фойдаланувчига шубҳалибўлмаган кўринишда (масалан, мунтазам тўлдириладиган анкета) ёки ижтимоий тармоқларда ва сайтларда сохта рекламалар устига босиш орқали электрон почта иловасини киритиш давомида алданиб қолиш каби ҳолатлар шулар жумласидандир. Уларнинг фойдали дастур эканлигини ифодаловчи ҳар қандай жиҳати бўлиши мумкин.

Бироқ, троянлар компютер технологиялари даврида яширин орқа эшик вазифасини бажаради. Дастур фойдаланувчи қурилмасига ўрнатилгандан сўнг, зарарланган компютерга рухсациз кириш ҳуқуқига эга бўлган бошқарувчи билан боғланади[3]. Рансомwаре (товламачи дастур) ҳужумлари кўпинча троянлар ёрдамида амалга оширилади. Компютер вируслари, қуртлар ва ишонсиз хавфсизлик дастурларидан фарқли ўлароқ, троянлар одатда ўзларини бошқа файлларга киритишга ёки ғайриоддий йўллар билан тарқатишга уринишмайди[4].

Терминдан фойдаланиш

Ушбу атаманинг илк марта қаерда ва қачон ишлатилгани аниқ эмас. Бироқ, 1971-йилда биринчи Уних қўлланмаси ўқувчилар ушбу терминни олдиндан билишларини таъкидлаб ўтишади: „…Шунингдек, фойдаланувчи идентификатори ёқилган ҳолда файл яратувчисини ўзгартириб бўлмайди. Агар ушбу ҳолат амалга оширилса, файллардан ғараз ниятларда фойдаланиш мақсадидаги троя отлари пайдо бўлиши мумкин“[5]. Яна бир дастлабки маълумот АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 1974-йилда Мултиcс компютер тизимларидаги заифликларни таҳлил қилиш бўйича ҳисоботида келтирилган[6].

"Троян оти" жумласини Кен Томпсон ўзининг 1983-йилда Тюринг мукофоти учун тайёрлаган "Ишонч ҳақида мулоҳазалар" маърузасида оммалаштирган[7]. Томпсон ўзининг маърузасида: Дастурда троян отлари йўқ деган гапга қай даражада ишониш керак Эҳтимол, дастурий таъминотни ёзган одамларга ишониш муҳимроқдир, дея таъкидлайди. У Мултиcс хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботдан троянлар мавжудлиги ҳақида билишини айтиб ўтади[8][9].

Дастур характери

Ўрнатилгандан сўнг, троянлар бир қатор зарарли ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин. Кўпчилик Интернет бўйлаб бир ёки бир нечта "Cомманд анд Cонтрол" (C2 — Буюр ва Бошқар) серверлари билан боғланишади ва кўрсатмаларни кутишади. Баъзи бир шахсий троянлар одатда ушбу алоқа учун маълум бир портлар тўпламидан фойдаланганлиги сабабли уларни аниқлаш нисбатан осон бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бошқа вирусли дастурлар троянни зарарли ҳаракатлар учун прокси-сервер (ёрдамчи тизим) сифатида ишлатиши мумкин[10].

Немис тилида сўзлашадиган мамлакатларда ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган жосуслик дастурлари (Спйwаре) баъзан говwаре(гов-вейр) деб ҳам аталади. Говwаре одатда мақсадли равишда компютер алоқаларини тўхтатиш учун ишлатиладиган троян дастурларидан биридир. Швейсария ва Германия каби баъзи мамлакатларда бундай дастурий таъминотдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик базаси ҳам мавжуд[11][12]. Говwаре троянларига мисоллар қаторига Швейсария МиниПанзер ва МегаПанзери[13]. ҳамда Р2Д2 лақабли немис „давлат троян“лари (стацрожанер) ҳам киради[11]. Немис говwаре дастури кенг жамоатчиликка номаълум бўлган хавфсизлик бўшлиқларидан фойдаланиш ва бошқа иловалар орқали шифрланган смартфон маълумотларига кириш орқали ишлайди[14].

Троянлар, хакерлар орасида, ботнетларнинг машҳурлиги ва муаллифларга ўз фойдаланувчиларининг махфийлигини бузишга имкон берувчи реклама хизматларининг мавжудлиги туфайли кенг тарқалган. БитДефендер томонидан 2009-йилнинг январ ойидан июн ойигача ўтказилган сўров натижаларига кўра, „троян типидаги зарарли дастурлар кўпайиб бормоқда, бу дунёда аниқланган глобал зарарли дастурларнинг 83 фоизини ташкил қилади“ деган хулосага келинди. Троянларнинг „компютер қуртлари“ билан алоқаси бор, чунки улар қуртлар (қисқартма) томонидан берилган ёрдам орқали тарқалади ва улар билан Интернет бўйлаб „саёҳат“ қилади[15]. БитДефендер компаниясининг таъкидлашича, компютерларнинг тахминан 15 фоизи одатда троян инфексияси томонидан жалб қилинган ботнет аъзоларидир[16].

Манбалар

  1. ↑ Ландwеҳр, Cарл Э.; Алан Р. Булл; Жоҳн П. МcДермотт; Wиллиам С. Чои (1993). "А тахономй оф cомпутер програм сеcуритй флаwс, wитҳ эхамплес". ДТИC Доcумент. Арчивед фром тҳе оригинал он 2013-04-08. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20130408133230/ҳттп://www.дтиc.мил/cги-бин/ГетТРДоc?АД=АДА465587. Қаралди: 2012-04-05. 
  2. ↑ „А дефенитион оф трожан ҳорсес, вирус оф тҳе cомпутер wормс“.
  3. ↑ „Ан артиcле абоут вирус cаллед трожан ҳорсе, Кноwледге.Броадcом.cом“. 2013-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
  4. ↑ „Абоут cомпутер вирусес, алл информатион ин тҳе артиcле“. 2020-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
  5. ↑ „Абоут трожан ҳорсес информатион, Беллабс.cом“.
  6. ↑ Каргер, П.А.; Счелл, Р.Р., „Мултиcс Сеcуритй Эвалуатион: Вулнерабилитй Аналйсис, ЭСД-ТР-74-193“ (ПДФ), ҲҚ Элеcтрониc Сйстемс Дивисион: Ҳансcом АФБ, МА, ИИ, 2011-07-09да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2022-05-30
  7. ↑ Кен Тҳомпсон (1984). „Рефлеcтион он Трустинг Труст“. Cоммун. АCМ. 27-жилд, № 8. 761–763-бет. дои:10.1145/358198.358210..
  8. ↑ Паул А. Каргер; Рогер Р. Счелл (2002), „Тҳиртй Еарс Латер: Лессонс фром тҳе Мултиcс Сеcуритй Эвалуатион“ (ПДФ), АCСАC: 119–126
  9. ↑ Каргер эт Счелл wроте тҳат Тҳомпсон аддед тҳис референcе ин а латер версион оф ҳис Туринг cонференcе: Кен Тҳомпсон (Новембер 1989), „Он Трустинг Труст.“, Уних Ревиэw, 7 (11): 70–74
  10. ↑ Cрапанзано, Жамиэ (2003). Деcонструcтинг СубСевен, тҳе Трожан Ҳорсе оф Чоиcе (Репорт). САНС Институте. ҳттп://www.санс.орг/реадинг_роом/wҳитепаперс/малиcиоус/деcонструcтинг_субсевен_тҳе_трожан_ҳорсе_оф_чоиcе_953. Қаралди: 2021-05-10. 
  11. ↑ 11,0 11,1 Басил Cупа, Трожан Ҳорсе Ресурреcтед: Он тҳе Легалитй оф тҳе Усе оф Говернмент Спйwаре (Говwаре) (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-01 санасида архивланган), ЛИСС 2013, пп. 419-428
  12. ↑ „Неберwачунг дес пост фақ вуэпф.фақ“. 2013-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
  13. ↑ „Сwисс cодер публиcисес говернмент спй трожан“. 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
  14. ↑ „Герман федерал полиcе усе трожан вирус то эваде пҳоне энcрйптион“.
  15. ↑ „W1094-эн БитДефендер малwаре анд спам сурвей финдс э-тҳреац адаптинг то онлине беҳавиорал трендс“.
  16. ↑ „Wҳат аре трожанс? Сеcураид.cом“.