Труба (италянча: тромба, франсузча: тромпетте, олмонча: Тромпете — қувур, инглизча: трумпет[1]) – юқори регистрли миспуфлама соз.

Труба
Регистри

 <сcоре ланг="лилйпонд">
   {
     \неw Стафф \wитҳ { \ремове "Тиме_сигнатуре_энгравер" }
     \cлеф требле \кей c \мажор \cадензаОн
     фис1 \глиссандо c1
   }
</сcоре>
Ўхшаш асбоблар

Горн, корнет
Мусиқачилар

В. Пулатов, В. Веригин, М. Муҳиддинов

Умумий маълумот

Ёрқин ва кучли овозга, кенг техник (виртуоз) имкониятларга эга. Найи бир айлана букилган, каналининг узунлиги 1500 мм атрофида. Қадимдан маълум бўлиб, ўрта асрларда ҳарбий, сигнал мусиқа чолғуси сифатида кенг тарқалган. Жез ёки мис ва рух қотишмасидан ясалади. ХИХ аср бошидан помпа ёки вентил механизмли трубалар пайдо бўлган. Ҳозир, асосан, си бемол (ин В) ва до (ин С) тонидаги трубалар қўлланади. Якканавоз, ансамбл ва оркестр сози сифатида ишлатилади. Ўзбекистон труба ижрочилиги ва таълим тизимида В. Пулатов, В. Веригин, М. Муҳиддиновлар танилган. Ўзбек композиторларидан С. Каримҳожи (2 та – 1967, 1968), М. Бафоев (1979), П. Холиқов (1987) ва бошқалар труба учун консертлар яратишган[2].

Турлари

Алт труба

Алт труба (русча: „альтовая труба“; италянча: „тромба“, „cонтр-алто“) – кам қўлланадиган труба турларидан бири бўлиб, асосан фа (ин Ф) ёки сол (ин Г) созларида ишлатилади. Ушбу чолғу асбоби нотада ёзилганидан соф квинта юқорироқ ёки соф кварта пастроқ янграйди[3]. Овоз ҳажми кичик октавадаги фа диез нотасидан, иккинчи октавадаги фа ва сол нотасигача бўлган диапазонни қамраб олади. Ноталар калитолди белгиларисиз скрипка калитида ёзилади. Симфоник оркестр партитурасида алт труба тромбондан кейин ёзилади[4].

Манбалар

  1. ↑ Музыкальная энциклопедия 1981.
  2. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Труба“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  3. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  4. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Адабиётлар

Ҳаволалар