Трускавец — Украинанинг Лвов вилоятидаги шаҳар (1948-йилдан). Машҳур балнеологик курорт. Лвовдан 100 км жан.ғарбда, Дрогобичдан жануброкда. Карпат тоглари этагида, 400 м баландликда. Воротишче тоғ дарёсининг водийсида жойлашган. Темир йўл стансияси. Лвов — Ужгород темир йўл тармоғининг охирги пункти. Аҳолиси 34 минг киши (2024-йиллар ўрталари).

Т.даги дастлабки балнеологик шифохона 1827-йилда сулфидли минерал сув булоғи ўрнида очилган. Курортда буйрак, сийдик йўли, ошқозон, жигар ва ўт йўллари, юрактомир касалликлари ва бошқа даволанади. Т. ҳудудида 10 дан зиёд санаторий фаолият кўрсатади. Минерал сувлардан, айниқса, "Нафтуся" минерал суви машҳур. Туризм ривожланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Трускавец“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.