Трухило — Перунинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Панамерика шоссеси ёқасида. Либертад департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 652 минг киши (2000). Кх (шакарқамиш, пахта, шоли, кофе) маҳсулотлари қайта ишланадиган йирик марказ. Озиқ овқат, кимё, кўнтери саноати, электр жиҳозлари, курилиш материаллари и. ч. корхоналари мавжуд. Шаҳарга 1543-йилда асос солинган. ХВИИ—ХВИИИ асрларда қурилган меъморий ёдгорликлар сақланган. 1970-йилдаги зилзила шаҳарни вайрон қилган.