Цонга (ўзларини — бацонга деб аташади) — банту гуруҳига мансуб халқ; Мозамбикнинг жан. (3,5 млн. киши, 1990-йиллар ўрталари) ва ЖАР (1,4 млн. киши)нинг қўшни раёнлари ва бошқа ҳудудларда яшайдилар. Умумий сони 5,3 млн. киши. Цонга тилида сўзлашади. Бир қисми — католиклар; қолганлари анъанавий эътиқодларга риоя қилади.