Tuba

Туба (лотинча: туба — қувур) — 1) дастлаб Қад. Рим мусиқа сози, труба. Ҳарбий ва диний маросимларда кенг қўлланган. Олимлар фикрига кўра, Оссурия, Қад. Миср созла__ ридан келиб чиққан; 2) ҳозир энг йўғон товушли (паст регистрли) мис пуфлама мусиқа чолғу асбоби. Қайрилган силиндр ва конуссимон трубалардан ясалган, мундштук, вентил механизми билан жиҳозланган. 1835-йилда Мориц Туба. ва Винрехт немис усталари томонидан кашф этилган. Диапазони А, (ля контроктава) — ас1 (биринчи октава ля бемол) ёки Е, (ми контроктава) — ф (биринчи октава фа). Товуши жуда кучли ва тўла. Айни пайтда, секин чалганда юмшоқ тембрга эга. Ўзбекистонда Т. ижрочилигида Т. Фозилов, Ж. Сабуровлар танилган. Туба симфоник оркестрнинг мис дамли чолг'улар гуруҳига киради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |