Туфлар (итал. туфо) — турли хил йўл билан ҳосил бўладиган тоғ жинслари гуруҳи. Оҳактошли, кремнийли ва вулканик Т. мавжуд. Оҳактошли Т. енгил, ғовак жинслар бўлиб, уларда ўсимлик ва органик қрлдикларининг излари бўлади. Гейзеритлар кремний Т.дандир. Вулканик Т. вулкан отилиш жараёнида қаттиқ жинслардан ҳосил бўлади, уларнинг таркиби липарит, дацит, андезит ва базалтдан иборат. Т. қимматбаҳо қурилиш материали бўлиб, бетонга қўшимча сифатида ишлатилади.