Tugun
Тугун И.(адабиётда) — фабула ривожидаги воқеа. Асар қаҳрамонлари ўртасида конфликтнинг пайдо бўлиши ёки бошланишини ифодалайди. Ҳаракатни белгилайди, воқеалар ривожига туртки бўлади — уларга аниқ йўналиш беради. Кўпчилик асарларда асосий воқеалар Т.дан сўнг юз беради. Т. китобхонни тасвирланажак вокеалар ичига етаклайди, қаҳрамонлар тақдирига қизиқтиради, асар мавзуини тўғри тушунишига ёрдам беради.
Т. бадиий асарнингтурли ўринларида келиши мумкин: Ойбекнинг "Қутлуғ қон", Абдулла Қаҳҳорнинг "Қўшчинор чироқлари" романлари сюжети асарнинг Т.идан бошланади. Н. В. Гоголнинг "О'лик жонлар" асари охирида Чичиковнинг "О'лик жонлар" нинг сотиб олишга аҳд қилиши асар сюжетининг Т.ини ташкил қилади.
ИИ.(Айрим шеваларда) Аёллар ё'риққа борганда о'зи билан олинадиган дастурхони ( ичида пиширилган қанақадир егулик билан)
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |