Tulayha
Тулайҳа (Талҳа исмининг кичрайтирилган шакли) - Талҳа ибн Хувайлид (7-642(645) - Муҳаммад (сав) вафотларидан сўнг Арабистонда пайдо бўлган сохта пайғамбарлардан бири. Тулайҳа Асад қабиласи лашкарбошиларидан бўлиб, мусулмонлар билан 626 ва 627 йилардага жангларда қатнашган. Ўткир зеҳни ва башорат қилиши билан шуҳрат қозонган. 631-632 йиллари саҳрода ногаҳон қудуқ топиб олгач, ўзини пайғамбар деб эʻлон қилган. У ўзига Аллоҳ номидан фаришта ёки Зу-н-Нун исмли шахс ваҳий келтиришини айтган; арабларнинг келажакдаги ғалабалари, хусусан уларнинг Сурия ва Ироқни забт этишларини башорат қилган. Ўз қўл остига Асад, Фазора ва Тайй қабилаларининг бир қисмини тўплаб, Муҳаммад (сав) билан музокара олиб боришга ҳаракат қилган. Баʻзи маʻлумотларга кўра, у Мадинада исломни қабул қилган, сўнгра ундан воз кечган. 632 йилда Муҳаммад (сав) вафотидан сўнг Тулайҳа қўшини Холид ибн Валид қўмондонлиги остидага қўшин томонидан тор-мор қилинган. Тулайҳа қочган, яширинган, сўнгра исломни қабул қилган ва Сурия ва Ироқни фатҳ этилишида қатнашган.
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |