Tulkilar
Тулкилар (Вулпес) — бўрисимонлар оиласига мансуб сут эмизувчилар уруғи; танасининг уз. 40—90 см, думи 60 см ча. Танаси чўзиқ, оёклари нисбатан калта. Узун думидаги мўйнаси бароқ. Жуни сариқдан то кумушқизғиш (деярли қорамтир) тусгача. Т.да мавсумий ва географик диморфизм кучли намоён бўлади. 6— 11 тури маълум. Евросиё, Африка, Шимолий Америкада тарқалган. Австралияга ҳам олиб келинган. Ўзбекистонда 2 тури (оддий тулки, корсак) учрайди. Уларнинг озиқланиш ва яшаш жойи хилма-хил: ўрмонтундрадан бошлаб саҳро минтақасигача. Ин қуради. Асосан, кемирувчилар, сут эмизувчилар ва қушлар билан озиқланади. Одатда, 4—6 та, баъзан 17 тагача бола туғади; энг йирик вакили оддий тулки. Танасининг уз. 90 см гача, думи 60 см ча. Кечқурун қоронғи тушишдан олдин фаол бўлади. Мўйнаси мўйна саноатининг асосий хом ашёси ҳисобланади. Т.нинг қорамтир рангли мўйнаси айниқса юқори баҳоланади.Т. овчилик ва паррандачилик хўжаликларига бирмунча зиён етказади. Улар кемирувчи зараркунандалар сонини камайтириб, қишлоқ хўжалиги. ва тиббиётга катта фойда келтиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |