Tumanboshi
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Туманбоши — 10 минг жангчидан иборат ҳарбий қисм, дивизия қўмондони. Туркий манбаларда нўён, туман оқоси, туманбеги каби маънодошлари ҳам қайд этилади. Чингизхон армиясида мўғул аристократиясининг кўзга кўринган вакиллари — нўёнлар Туманбоши вазифасини ўтаган. Улар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳоказо ҳаётнинг муҳим масалалари ҳал қилинадиган қурултойларда қатнашиш ва ўз фикрини очиқойдин ифода этиш хуқуқига эга бўлган. Т., одатга кўра, йўлбарс тасвири туширилган олтин пайза боғлаб юрган ва бу лавозим наслдан наслга мерос сифатида ўтган. Амир Темур қўшинида туманларга бошчилик қилган шахсларга алоҳида талаблар қўйилган. Ғаним кучларини тормор қилган ёки унинг ҳудудларини забт этган Т. туғ ва довул билан тақдирланган ҳамда "баҳодир" фахрий унвони билан сарафроз этилган. Соҳибқирондан бирор чегара вилоятни бошқариш учун суюрғол тарзида қабул қилган. Т. машварату кенгашларда қатнашиш ҳуқуқига ҳам эга бўлган. Т.га мингбеги, юзбеги ва ўнбегилар бевосита бўйсунган. Т. лавозими, асосан, адади бир неча 10 ёки 100 мингдан иборат қўшинлар таркибида кўпроқ кузга ташланади. Бобур қўшинида Т. лавозими мавжуд бўлмаган, чунки қўшиннинг сони 12 мингдан ортиқ эмас эди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |