Tumor

Тумор —1) диний тасаввурларга кура, кўз тегишидан, турли офат, бало, инсжинс ва шу кабидан сақлайдиган буюм. Т. ичига Қуръон оятлари битилган қоғоз ҳамда илоҳий қудратга эга деб билинган нарсалар солинган. Дуо ёзилган қоғоз уч ёки тўртбурчак қилиб буклаб, чарм ёки матога ўраб тикилган. Т., одатда, бўйинга, қўлтиққа, сочга тақилади ёки кийимнинг ички қисмига тикиб қўйилади; 2) аёлларнинг бўйин ва қўлтиқларига тақадиган тақинчоғи, безаги. Т. шакли бир-бирининг устини қоплайдиган 2 бўлак (қутича ва қопқоқ)дан иборат қутича бўлиб, асосан, қопқоқ қисми безатилади. Тилла, кумуш ва бошқа металлардан учбурчак, тўртбурчак, найча (силиндр) шаклида ясалиб сирти накшлар билан ҳамда қимматбаҳо тошлар қадаб безатилади, шокилалар осилади. Тақилиши ва шаклига кўра фарқланади: бозубанд, дуотузи, бўйинтумор, кўкрак Т., қўлтиқ Т. ва бошқа
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |