Тунбош (Лепидиум) — карамгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бир йиллик, икки йиллик ўт, баъзан чала бута. 150 га яқин тури мавжуд. Ўрта Осиёда кўпинча лад ми ерларда учрайди. Ўзбекистонда қоратундак, бақажўхори, зарқулоқ турлари тарқалган. Гули майда, тўпгулли шингил; гулбарги оқ, баъзан гулбаргсиз. Меваси икки уруғли кўзоқ. Ўткир кўланса ҳидли бўлгани учун қандалага қарши ишлатилади.