Tung
Тунг (Алеуитес), мойли дарахт — сутламадошлар оиласига мансуб барг тўкувчи дарахтлар туркуми. Ватани — Хитой. Япония, АҚСҲ ва Грузияда экилади. Дарахти сербарг, бал. 15—20 м га боради. Сершох, барглари узун бандли, навбатманавбат жойлашган. Меваси данаксимон, уруғи йирик, дағал қобиқ билан қопланган, таркибида 60% мой бор. Уруғидан кўпаяди. Ёғочи юмшоқ, енгил. Икки тури — форд Т.и ёки хитой Т.и (А. фораии) ва япон Т.и (А. cордата) Кавказнинг Кора денгиз бўйида, нам субтропик раёнларда икдимлаштирилган. Т. 40—50 ёшида бал. 5—10 м га боради. 4—6 ёшидан бошлаб 30—35 йил мева беради. Молукка Т.и тури данакларидан мазали озиқ-овқат мойи олинади. Т. мойидан юқори сифатли эмаллар, бўёкдар, лок тайёрланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |