Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Tunis

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Тунисия Республикаси
الجمهورية التونسية
Ал-Жумҳурия ат-Тунисия
Шиор: حرية، نظام، عدالة
Арабча: Ҳуррият, Интизом ва Адолат
Мадҳия: Ҳимат Ал Ҳима
Файл:Ҳумат ал-Ҳима.огг
Location of Tunis
Пойтахт Тунис шаҳри
Расмий тил(лар) Арабча
Ҳукумат Президентлик Республика
Монcеф Марзоуки
Меҳди Жомаа
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
20 март 1956
Майдон
• Бутун
163,610 км2 (91-ўрин)
• Сув (%)
5.04
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
10,074,951 (80-ўрин)
• Зичлик 61/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$76,990 мил. (63-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$7,642
Пул бирлиги Тунисиан Динар (ТНД)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+1
Қисқартма ТС
Телефон префикси 216
Интернет домени .тн

Тунис (арабча: تونس‎‎), Тунис Республикаси (арабча: الجمهورية التونسية‎‎ ал-Жумҳурия ат-Тунисия) — Шимолий Африкада жойлашган давлат. Майдони — 164,2 минг км². Аҳолиси — 11,5 млн. киши (2018). Пойтахти — Тунис шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 25 вилоятга бўлинади.

Давлат тузуми

Т. — республика. Амалдаги конституцияси 1959-йил 1 июнда қабул қилинган, унга кейинчалик тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (1987-йилдан Зайн алОбидин бин Али), у умумий тўғри ва яшириш овоз бериш юли билан 5 йил муддатга сайланади ва яна 2 муддатга кайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Депутатлар палатаси (бир палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Ер юзасининг аксари қисми текислик, айрим жойларда қирлар учрайди. Шимолий ва шимоли-ғарбий қисмини Атлас тоғларинннг шарқий тармоклари (ТелАтлас, Тунис тизмалари ва бошқалар) эгаллайди. Тунис тизмасининг ғарбий қисмида мамлакатдаги энг баланд нукга — Шамби чўққиси (1544 м) бор. Тоғлар оралиғида платолар, шимолда Тунис паеттекислиги ва жануби-ғарбда Тунис соҳили, Туниснинг марказий қисмида Шотт деб аталган шурхок ботиқ жойлашган. Фойдали казилмалардан фосфорит, темир, қўрғошин, марганец ва рух рудалари, симоб, магний ва калий туз конлари бор. Сахрои Кабирда нефт ва газ захиралари аникланган. Иклими Ўрта денгиз атрофига хос субтропик икдим, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши нисбатан салқин, нам; чекка жанубда тропик чўл иқлими, Саҳрои Кабирдан гармсел (сирокко шамоли) эсиб туради. Ўртача температура январда 10°, июлда 26°, жанубда январда 21°, июлда 33°. Йиллик ўртача ёғин 400–1500 мм, Тунис тизмасидан жанубда 100– 200 мм. Даре кам, йирик дарёси — Мажарда (уз. 460 км). Тупроқ ва ўсимликлари, асосан, Ўрта денгиз атрофига хос. Тоғлардаги қўнғир ўрмон тупроқларида аралаш ўрмонлар, қолган ҳудуддаги кулранг ва жигарранг тупроқларда чўл ва чала чўлга хос ўсимликлар ўсади. Ҳайвонот дунёси: шимолда қоплон, тўнғиз, алқор, чала чўлларда қорақулок,, гепард, чиябўри, сиртлон, тулки, ёввойи мушук бор; қушлар, судралиб юрувчилар кўп. Ҳашаротлардан, айниқса чигиртка қишлоқ хўжалиги. экинларига зарар етказади. Ўрта денгиздан балиқ овланади. Ашкёл, ЖабелБуХедма ва бошқа миллий боглари, қўриқхона ва резерватлар ташкил этилган.

Аҳолисининг 97% дан кўпроғи тунислик араблар, 1%дан ортиғи барбарлар, озроқ европалик (франсуз, италян ва бошқалар)лар. Расмий тил — араб тили. Франсуз тили ҳам тарқалган. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Шаҳар аҳолиси 61%.

Йирик шаҳарлари: Тунис, Сфакс, Сус, Бизерта, Қайравон.

Тарихи

1900-йилларнинг бошларида Тунисдаги Соуқ („бозор“)
Tunisning eski Medina shahrining global ko'rinishi
Туниснинг эски Медина шаҳрининг глобал ко'риниши


Тунис ҳудудида илк палеолит давридан одам яшаб келади. Мил. ав. 4—2минг йилликларда деҳқончилик ва чорвачилик тараққий этиб, истеҳкомли манзилгоҳлар вужудга келган. Мил. ав. ХИИ асрда Тунисга юнонлар, кейинроқ финикияликлар кириб келди. Финикияликлар томонидан Тунисда асос солинган шаҳарлар ичида Карфаген йирик шаҳардавлатга айланган. Мил ав. 264—146 йлардаги Пуни уруиўари натижасида Карфаген давлати барҳам топган. Тунис Рим империясининг Африкадаги мулкига айланган. 439 йил барбарлар ва қўзғолончи деҳқонлар кўмагида Карфагенни вандамар босиб олган. 534 йил Тунис Византияга тобе бўлган. Т. туб аҳолисининг озодлик курашига 647 йил Т. ҳудудига кириб келган мусулмон араб қўшини ёрдам берган. 670 йил араблар Қайрувон шаҳрига асос солдилар (кейинчалик бу шаҳар Шимолий Африкага ислом динини ёйиш маркази бўлиб қолди), 698 йил улар Карфагенни, 703 йил эса Т.ни бутунлай эгалладилар. 800 йил Тунис Аббосиплар халифалигидан ажралиб чиқиб, Ағлабишшр сулоласи ҳукмронлигидаги мустақил давлатга айланди. 909 йил барбар қабилаларининг қўзғолони натижасида Т.да исмоилийларнинг Фотимийлар давлати барпо этилди.

1535-йил Тунисни Испания босиб олди, 1574-йил турклар испанларни қувиб чиқариб, Тунисни Усмонли турк империяси таркибига қўшиб олди. Бироқ турк султонлари Тунисни номигагина идора қилар эди. 1591-йилдан Т.ни Тунис дейлари, кейинчалик Муродийлар сулоласи (1612—1702) бейлари бошқарди. 1705-йил Ҳусайнийлар сулоласи бейлари мустақил Т. давлатини барпо этдилар. 1861-йил Тунис либерал ислоҳотчиси Хайриддин атТунисий ташаббуси билан дастлабки конституция (Дустур) қабул қилинди. 1881-йил франсуз қўшинлари Тунисни босиб олди. 1934-йил Ҳабиб Бурғиба ватанпарвар кучларни бирлаштириб, Янги дустур — сўл миллатпарвар партиясини тузди, шу партия миллий озодлик ҳаракатига раҳбарлик қилди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939—45) ва ундан кейин Т.даги миллий озодлик харакати кучайди. 1952—54 йилларда шаҳарлардаги умумий иш ташлаш шароитида Тунис озодлик армияси (1952-йил Янги дустур партияси томонидан тузилган) ҳаракат бошлади. 1954-йил 31 июлда Франсия Тунисга ички мухторият беришга мажбур бўлди. 1955-йил 3 июнда имзоланган конвенсияга биноан Тунисни идора қилиш миллий ҳукумат қўлига ўтди. 1956-йил 20 мартда Франсия Тунис мустақиллигини тан олди. 1957-йил монархия тугатилди ва республика эълон қилинди. Ҳ. Бурғиба президент этиб сайланди. Тунис — 1956-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 26 декабрда тан олган ва 1992-йил 26 ноябрда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 20 март — Мустақиллик куни (1956).

Tunisda Falastinni qo'llab-quvvatlash uchun norozilik namoyishi Tunis Kassba
Тунисда Фаластинни қо'ллаб-қувватлаш учун норозилик намойиши Тунис Кассба

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Янгиланиш ҳаракати партияси, 1939-йил тузилган, 1993-йилгача Тунис коммунистик партияси деб аталган; Демократик конституциявий бирлашма партияси, 1934-йил Дустур партиясининг парчаланиши натижасида тузилган, 1964-йилгача Янги дустур, 1988-йилгача Социалистик дустур партияси деб аталган; Халқ бирлиги партияси, 1973-йил ташкил этилган; Демократ социалистлар партияси, 1977—78 йилларда асос солинган; Демократик бирлашув иттифоқи, 1988-йил тузилган; Социаллиберал партия, 1988-йил ташкил этилган. Тунис умумий меҳнат бирлашмаси касаба уюшма маркази, 1946-йил асос солинган.

Хўжалиги

Тунис — кончилик ва кайта ишлаш саноати ривожланган аграр мамлакат. Табиий ресурс захиралари оз бўлишига қарамай, Африкадаги энг ривожланган мамлакатлар қаторига киради. Ялпи ички махсулотда қишлоқ хўжалиги. ва балиқ овлашнинг улуши 11,7%, кон саноатининг улуши 4%, ишлаб чиқариш. саноатининг улуши 18,5%.

Қишлоқ хўжалигида аҳолининг 60% банд. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 8 млн. гектарга яқин. 3,2 млн. гектари экинзор, 2,6 млн. гектари яйлов, 150 минг га ер суғорилади. Ғалла етиштириш ва яйлов чорвачилиги муҳим аҳамиятга эга. Асосий экинзорлари мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқида жойлашган. Буғдой, арпа, ситрус мевалар, зайтун, хурмо, сабзавот, узум, бодом, қанд лавлаги, тамаки етиштирилади. Чорвачиликда қўй, эчки, қорамол, эшак, хачир, туя боқилади. Паррандачилик саноат асосида ташкил этилган. Тел тоғларида ўрмон маҳсулотлари, айниқса, пўкакли дарахт пўстлоғи, жанубда қоғоз саноатида ишлатиладиган алфа ўти йиғилади. Ҳаммомот ва Қобис қўлтиқларида, Карқанна о.лари соҳилида балиқ овланади.

Саноатида кон, электротехника, тикувчилик, тўқимачилик, чармпоябзал тармоклари ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланган. Озиқ-овқат, металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё корхоналари бор. Кон саноатида нефт, фосфорит, темир, рух рудаси қазиб чиқариш муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқариш. саноати корхоналарининг аксарияти мамлакатнинг шимоли-шарқий Фемида барпо этилган. Чекка раёнларда семент ишлаб чиқариш. йўлга қўйилган. Йилига ўртача 6,7 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Ҳунармандчилик (гилам ва сават тўқиш, кулолчилик, мис ва жездан безак буюмларни ясаш) ривожланган. Транспорт йўли узунлиги 2,2 минг км, автомобил йўллари узунлиги 22,5 минг км. Асосий денгиз портлари: Тунис, Сфакс, Бизерта, Қобис, Сехира. Тунис шаҳри. яқинида халқаро аэропорт бор. Тунис четга нефт ва нефт маҳсулотлари, газмол, зайтун ёғи, вино, фосфорит чиқаради. Четдан машина ва ускуна, озиқ-овқат ва кенг истеъмол моллари олади. Франсия, АҚСҲ, Германия, Италия, Испания билан савдо қилади. Пул бирлиги — тунис динори.

Тиббий хизмати

Давлатга қарашли даволаш муассасалари билан бир каторда хусусий шифохоналар ҳам бор. Аҳолининг 90% бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга. Врачлар 3 олий тиббиёт ўқув юртида тайёрланади. Тиббий ҳамшира, доя, лаборант ва бошқа тиббий ходимлар тайёрлаш учун махсус мактаблар очилган. Миллий онкология институти (1969), Пастер институти (1906), Оилани режалаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш маркази, Тунис университети ҳузуридаги Миллий кардиология институти тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланади.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Таълим тизими франсузча услубда ташкил этилган. Кейинги йилларда уни араблаштиришга ҳаракат қилина бошлади. Бошланғич мактаб 6 йиллик (6—12 ёшли болалар учун мажбурий), умумий ўрта таълим мактаби 7 йиллик бўлиб, у 3 йиллик қуйи ва 4 йиллик юқори ўрта мактабдан иборат. Бошланғич мактаб негизида 4 йиллик ҳунартехника таълими ташкил этилган. Мамлакатда 50 га яқин фт ва олий ўқув юртлари бор. Энг йириклари: Пойтахтдаги Тунис университети (1960), Миллий маъмурий мактаб (1949), Миллий мусиқа, рақс ва халқ санъати консерваторияси, Санъат, меъморлик ва шахдрсозлик техника институти, Миллий агрономия институти. Илмий муассасаларнинг аксарияти пойтахтда жойлашган. Тунис университети таркибида иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар маркази, Илмий ва техник тадқиқотлар институти (1969), Ядро тадқиқотлари маркази (1966), Миллий техника институти (1969), Миллий онкология институти (1969), Миллий лед. тадқиқотлари институти (1971) бор. Бундан ташқари, Миллий археология ва санъат институти (1957), Миллий агрономия тадқиқотлари институти (1914), Миллий ветеринария тадқиқотлари институти, Миллий океанография ва балиқчилик институти (1924), Денгиз сувларидан фойдаланиш ва ирригация маркази (1963), Миллий ўрмончилик институти ва бошқа илмий муассасалар мавжуд. Кутубхоналари: Миллий кутубхона (1883), Оммавий кутубхона (1965). Музейлар: Бардо миллий музейи (1888), Карфаген миллий музейи (1964), Ислом санъати музейи ва бошқа.

Маданияти

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Т.да кўпгина газета ва журналлари нашр этилади. Йириклари: „АсСабоҳ“ („Тонг“, араб тилида чиқадиган кундалик газета, 1951-йилдан), „АрРайи“ („Фикр“, араб тилида чиқадиган ҳафталик ижтимоийсиёсий газета, 1977-йилдан), „Ренуво“ („Янгиланиш“, франсуз тилида чиқадиган кундалик газета, 1932-йилдан), „АтТариқ алЖадид“ („Янги йўл“, араб тилида чиқадиган ҳафталик газета, 1981-йилдан), „АлВахда“ („Бирлик“, араб тилида чиқадиган ҳафталик газета, 1981-йилдан), „АлҲуррия“ („Озодлик“, араб тилида чиқадиган кундалик газета, 1934-йилдан), „Диалог“ („Мулоқот“, франсуз тилида чиқадиган ижтимоийсиёсий ҳафтанома, 1974-йилдан), „АлФикр“ („Тафаккур“, араб тилида чиқадиган ойлик адабий журнали, 1955-йилдан), „АлМараа“ („Аёл“, араб ва франсуз тилларида ойига 2 марта чиқадиган журнали, 1961-йилдан). Тунис Африк Пресс (ТАП) ахборот агентлиги, Тунисдаги етакчи газеталар, радио ва телевидениенинг акдиядорлик жамияти, 1961-йил асос солинган. Радиоэшиттириш 1936-йилдан, телекўрсатув 1966-йилдан олиб борилади. Уларни Тунис радиоэшиттириш ва телевидение давлат маҳкамаси назорат қилади.

Адабиёти

Тунис ҳудудида мил. ав. 1минг йилликда пуни, сўнг лотин тилида ривожланган. Апулей, Августин каби машҳур адиблар Шимолий Африкадан чиққан бўлсада, Туниснинг ўз адабиёти фақат мусулмон араб ҳукмронлиги даврида араб тилида вужудга келди. Х—ХИ асрларда Ибн Хани алАндалусий ва Али атТунисий Иброҳим алХусрий, Иброқим арРакик ва Абдулазиз алТаърифий каби шоир ва ёзувчилар, 14— ХВ аср бошларида атокли мутафаккир Ибн Хаддун ижод киддилар. ХВ асрдасуфийлар адабиёти вужудга келди. ХВ—ХВИ асрларда араб тилининг Тунис шевасида назм жанри устун бўлган халқ адабиёти шаклланди. ХИХ аср адабиётида миллий озодлик кураши руҳи сезила бошлади. Муҳаммад ашШодли Хазнадар ижодида бу руҳ, айниқса, яққол намоён бўлди. ХХ аср бошларида Т. адабиётида дастлабки романлар (Салоҳ Сувисийнинг „АлХайра ва Сирож алЛайла“ романи) пайдо бўлди. 20—30-йилларда ҳозирги замон Т. адабиётининг асосчиси шоир Абулқосим ашШоббий, ҳикоянавис АлиадДуъажий, шоир ва публицист Тоҳир Ҳаддад асарлари машҳур бўлди. Маҳмуд алМесадий, Муҳаммад алЛаруси алМутвий, Муҳаммад алМарзукий каби ёзувчи ва драматурглар адабиёт ривожига баракали ҳисса қўшдилар. Т. мустақилликка эришгач, шоир, ёзувчи ва драматург Мустафо алФорсий ижоди камол топди. 1960-йилларда Т. адабиётига араб ва франсуз тилларида ижод қилувчи ёзувчи ва драматурглар кириб келди. ХХ аср охирларида Ҳасан Наср („Ёмғирли тунлар“ ҳикоялар тўплами), Иззеддин Меданий („Нол инсон“ романи, „Ғаройиб ҳодисалар“ ҳикоялар тўплами), Маҳмуд Тунсий (ҳикоя ва лирик шеърлар), Муҳаммад Салоҳ алЖабрий („Замира ҳаётидан бир кун“ қиссаси), Абдураҳмон Амар („Севги ва инқилоб“ қиссаси, „Беш қаҳрамон“ песаси) ва бошқа ёзувчи ҳамда драматурглар ижоди диққатга сазовор.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Тунис ҳудудидан капса маданияти санъат ёдгорликлари (қоятошларга ишланган жонивор ва одам тасвирлари, ов манзаралари, сопол идишлар) топилган. Финикийлар давридан ибодатхона, дахма ва биноларнинг, римликлар давридан шаҳар харобалари (Дугга, ТубурбоМаюс ва бошқалар) сақланиб қолган. Уларда театр, амфитеатр, ҳаммом, сирк, турар жой, оромгохлар бўлганлиги сезилади. Ўрта асрларда мусулмон меъморлиги (масжид, минора ва сарой бинокорлиги) шаклланди. Қайрувон, Сфакс, Сус, Монастир, Тунисда минорали масжидлар, шоҳ саройлари қурилди, истеҳкомлар, шаршаралар, сув омборлари барпо этилди (Қайрувондаги Сиди Оқба масжиди, ИХ аср, Тунисдаги Баб алЖадид, Баб алМинора тош дарвозалари, ХИИИ аср). 11 — ХВ асрларда меъморлик испанмағриб, ХВИ—ХИХ асрларда турк санъати оқимида ривожланди. ХХ асрда шаҳарсозликка франсуз меъморлари бошчилик қилди, улар маҳаллий бинокорлик анъаналарини Европа рационализми тамойиллари билан уйғунлаштиришга интилди. Мустақиллик йилларида етишиб чиққан О. К. Какуб, Х. Амара ва бошқа тунислик меъморлар замонавии конструксия ва материаллар (темирбетон, шиша, металл, пластмасса ва ёғоч)дан фойдаланиб уйжой ва жамоат биноларининг лойиҳаларини туза бошладилар. Тунис шаҳридаги янги турар жой бинолари, „Дю Лак“, „Африка“ меҳмонхоналари, Монастир шаҳридаги „Палма“ меҳмонхонаси, айниқса, муваффақиятли чиққан.

Тунис замонавии тасвирий санъатига ХИИ асрнинг 90-йилларида асос солинди. ХХ асрнинг 20—30-йилларида Яхё Туркий, Ҳоди Ҳаёший, Амар Фарҳод каби мусаввирлар шаклан мукаммал, мазмунан миллий санъат асарлари яратдилар. Ҳозирги замон тасвирий санъатида реалистик ва модернистик оқимлар мавжуд. Реализм йўналишидаги рассомлардан Али бин Салим, Ҳоди Туркий, Ҳотам Меккий, графиками Иброҳим адДахак, модернизм оқимидаги ҳайкалтарош Ҳоди Селмий, рангтасвирчи ва график Зубайр Туркий ва бошқа машҳур. Т. замонавии амалий безак санъатининг асосий турлари гилам тўқиш, каштачилик, тўр тўқиш, кулолчилик, заргарлик ва кандакорликдан иборат.

Мусиқаси

Мусиқаси узоқ йиллар давомида финикий, юнон, рим, айниқса, араб ва турк маданияти таъсирида ривожланиб келди. Т.мусиқаси Мағриб мамлакатлари маданиятида алоҳида аҳамиятга эга. Бадавийлар анъаналари негизида маросим ва меҳнат қўшиқлари, шоирбахшилар ижоди ривож топди. Мумтоз мусиқаси Андалусия (Зирёб) мактаби таъсирида қарор топган. Туркумли жанр нуба муайян мақам (лад)ларга асосланиб, чолғу бадиҳавий муқаддима (истифтах), маълум усулларда ижро этилаётган вокал (авъят, бтайхи, баруэл, таушийя, дардж ва бошқалар) ҳамда чолгу (мсаддар, дхоул каби) қисмлардан иборат. 24 мумтоз нубадан ҳозир Т. да 13 таси сақланган. Қасида, мувашшах, шунингдек, диний мусика шакллари — зажал, зикр, турк маданияти таъсирида башраф (чолгу куй)лар кенг ўрин олган. Миллий созлари: уд, торликамонли рабаб, қонун, найсимон касба, зурна (сурнай тури), доирасимон тар ва бендир, тўртбурчак даф, дарбука, тбала (барабан турлари). Мустақилликка эришилганидан сўнг мусиқа маданиятига эътибор кучайди. 60-йилларда симфоник оркестр, миллий ансамбллар ташкил этилди. Тунис фолклор ансамбли, Бизерта мумтоз мусиқа ансамбли, „Рашидия“ жамияти оркестри (ҳозирги радио оркестри) ишлай бошлади. Анъанавий мусиқа билан бирга мусиқа маданиятининг европалашган шакллари ёйила борди. Мусиқа кадрлари олий ва ўрта мусиқа ўқув юртлари, жумладан, Тунисдаги Миллий мусиқа, рақс ва халқ санъати консерваторияси, Сфаксдаги консерваторияда тайёрланади. Бастакор, ижрочи ва мусиқашунос Салоҳ алМаҳдий, бастакор ва удчи М. алЖамусий, хонандалар У. Карим, Ш. Алавий, Абдулҳақ Тариалар машҳур. Ҳар йили ўтказиладиган Карфаген мусика фестивали фолклор санъатининг жаҳон марказига айланди.

Театри

Халқ ўйинлари ва байрамларида, сайёр қизиқчиларнинг санъатида театр унсурлари бўлган. ХИИИ асрдан соя ва қўғирчоқ театрлари ёйилди. 1826-йил Италиядан келган труппа тунислик томошабинларни Европа театри билан таништирди. 1860—75 йилларда дастлабки театр бинолари қурилди. 1893-йил ливанлик драматург Шукри Ғанимнинг „Антара“ спектакли саҳналаштиридди. 1908 и. Сулаймон алКардахий биринчи Т. театрига асос солди, 1913-йил у „АшШахама алАрабия“ ва „Аладаб“ жамоаларига бўлиниб кетди. 1921—22 йилларда мисрлик режиссёр Жорж Абяд „Араб театри“ни ташкил этди. 1955-йил иш бошлаган Муниципал театри доимий труппа ва катта репертуарга эга эди. Мустақилликка эришилгач (1956), 1959-йил ташкил этилган театр мактаби (раҳбари Ҳасан Эмерли) тез орада Драма маркази (раҳбари Муҳаммад Азиза)га, 1982-йил Драма санъати интига айлантирилди. 1960—70 йиллардан Сус, Сфакс, Бизерта, АлҚоф, Қайрувон, Қафса шаҳарларида театрлар ишлай бошлади. 1960-йилдан Монастир шаҳрида Мағрибдаги барча театрларнинг фестиваллари, Ҳаммомотдаги театр марказида (1964-йил ташкил этилган) ва кўҳна Карфаген харобаларида Халқаро театр фестиваллари ўтказилади.

Киноси

1897-йил Ш. Шикли дастлабки киносеансларни ташкил этди. 1907-йил доимий кинотеатр очилди. 1922-йил Ш. Шикли қисқа метражли „Зуҳра“, 1924-йил эса тўлиқ метражли „Оҳу кўзлари“ филмларини суратга олди. Мустамлакачилик даврида ғаройибсаргузашт филмлар — „Этикдўз Маъруф“ (1921, режиссёр Р. Дессор), „Ясмина“ (1926, режиссёр А.Югон), „Кайрувонлик телба“ (1939, режиссёр Ж. А. Крези, араб тилидаги биринчи филм), „Бим“ (1949, режиссёр А. Ламорис) ва бошқа яратилди. 1946—54 йилларда Тунисда „Африка“ киностудияси ишлади. Мустақиллик кўлга киритилганидан кейин Т. филмлар ишлаб чиқариш. ва прокат қилиш аксиядорлик жамияти тузилди (1957), қисқа метражли хроника филмлари билан бир қаторда миллий озодлик курашига ва ижтимоий масалаларга багишланган „Тонг“ (1966), „Қўзғолончи“ (1967), „Фаллоҳлар“ (1970) каби бадиий филмлар яратилди. 70—80-йилларда яратилган филмлар орасида ишчилар ҳаёти ва курашини тасвирловчи „Сежнан“ (режиссёр А. Бин Аммар), Франсиядаги араб муҳожирлари такдирига оид „Элчилар“ (режиссёр Н. Хтарий), кичик қишлоқ ҳаётининг ўзгариши тўғрисидаги „Сиртлон қуёши“ (режиссёр Р. Бахий), тунислик аёллар ҳаётидан олинган „Азиза“ (режиссёр А. Бин Аммар), шунингдек, „Кечув“ (режиссёр М. Б. Маҳмуд), „Фаришталар“ (режиссёр Р. Бахий) каби филмлар бор.

Манбалар