Тунисликлар, Тунис араблари – халқ, Туниснинг асосий аҳолиси (8,2 млн. киши). Умумий сони 8,6 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Араб тилида сўзлашади. Диндорлари – асосан, сунний мусулмонлар. Т. мамлакатнинг туб аҳолиси барбарлар билан Тунис давлати барпо этилиши жараёнида Африканинг шим.гарбига кириб келган (ВИИ асрдан) араблар аралашувидан шаклланган. Франсия мустамлакачилиги (1881 – 1956) га карши миллий озодлик ҳаракати Т.нинг миллат бўлиб уюшувида ва Республика эълон қилингач (1957), Туниснинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнади. Т.нинг аксарияти деҳқончиликда банд, ярим кўчманчи ҳаёт тарзини сақлаб қолган чўлда яшайдиганлари – чорвадогзлар.