ТуралТуранХ — эгизак ака-ука Турал ва Туран Баğмановлардан (2000-йил 30-октябрда туғилган) иборат озарбайжон мусиқий дуэти[1]. Улар „Телл Ме Море“ қўшиғи билан Озарбайжон номидан „Эуровисион–2023“ танловида иштирок этган.

ТуралТуранХ
TuralTuranX 2023-yilda
ТуралТуранХ 2023-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди
  • Турал Баğманов
  • Туран Баğманов

2000-йил 30-октябр (2000-10-30) (26 ёш)
Келиб чиқиши Боку
Жанрлар Поп
Лейбллар БЕАТ Мусиc

Тарихи

Турал ва Туран Баğмановлар Озарбайжоннинг шимоли-ғарбидаги Зақатала шаҳридан. Улар илк бор мактабда пианинони кўриб, унга қаттиқ қизиқиб қолган ва кўпинча яширинча қўшиқлар чалишни машқ қилганлар. Кейинчалик отаси уларга ишлатилган синтезатор сотиб берган. Сўнгра улар гитара чалишни ҳам ўрганишган[2]. ТуралТуранХ дастлаб мактабларда ва турли тадбирларда чиқиш қилган. Бироқ оталарининг вафотидан кейин улар бир муддат мусиқа билан шуғулланишни тўхтатган[1].

Кейинчалик Турал Баку шаҳрига кўчиб ўтиб, дўсти билан биргаликда ТҳеРедЖунгле гуруҳига асос солган. Туран ҳам ушбу гуруҳ таркибида фаолият юритган. Ака-укалар кўча мусиқачилари сифатида ҳам чиқишлар қилганлар[3].

2023-йил 2-февралда ТуралТуранХ Озарбайжоннинг „Эуровисион–2023“ танлови учун ички саралашидаги сўнгги беш номзод қаторидан жой олгани эълон қилинган[4]. 9-март куни эса улар мамлакат вакиллари сифатида танланган. Улар 9-май куни бўлиб ўтган биринчи ярим финалда „Телл Ме Море“ қўшиғи билан иштирок этган, бироқ 15 иштирокчи орасида 14-ўринни эгаллаб, 4 балл тўплаган ҳолда гранд финалга чиқа олмаганлар[5].

Шахсий ҳаёти

Турал ва Туран Баğмановларнинг Эмин ва Жамол исмли яна икки акаси бўлган. Улар 2015-йилда Озарбайжоннинг Юхарı Тала ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган[6].

Дискографияси

Сингллари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Меэт ТуралТуранХ фром Азербаижан 🇦🇿 Эуровисион 2023 [ГЕТ ТО КНОW“] (де-ДЕ). ЁуТубе (2023-йил 9-март). 2023-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-март.
  2. ↑ „ТуралТуранХ - Гет то кноw / Телл Ме Море [Эуровисион 2023 Азербаижан 🇦🇿“] (де-ДЕ). ЁуТубе (2023-йил 9-март). 2023-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-март.
  3. ↑ НДР. „ТуралТуранХ вертретен Асербаидсчан беим ЭСC ин Ливерпоол“ (де). 2023-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-март.
  4. ↑ Антҳонй Грангер. „🇦🇿 Азербаижан: Фиве Аcц ин Cонтентион фор Эуровисион 2023 Ревеалед“ (эн-ГБ) (2023-йил 2-феврал). 2023-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-март.
  5. ↑ Неил Фаррен. „🇦🇿 Азербаижан: ТуралТуранХ то Эуровисион 2023“ (эн-ГБ) (2023-йил 9-март). 2023-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-март.
  6. ↑ „Авровизия"я гедəн Турал-Туран кимдир? - Видео“ (Азербаижани). Қафқаз Инфо (2023-йил 9-март). 2023-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-март.