Turon batalyoni
Турон ёки Туран — Россиянинг Украинага босқини фонида ташкил этилган, таркибидаги жангчилар туркий миллатларга мансуб бўлган Украина қуролли кучлари таркибидаги аскарлар баталёни[1]. Ушбу ҳарбий бўлинма Туркия ҳукумати ташаббуси туфайли ташкил этилган[2][3][4][5]. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича Туркия Марказий осиёлик ёлланма аскарлардан Украинада „Турон“ баталёнини тузганлигини ҳақида аскарларнинг ўзлари Телеграм ижтимоий тармоғида таҳдидий ҳаракатлар акс эттирилган видеони жойлаштирган ҳолда маълум қилишган. Улар видеохабарда „Путин ва Қодиров режими“ни ичкарида ҳам, ташқарида ҳам йўқ қилишга ваъда қилишган. Гуруҳ қўмондони ўз мурожаатида Россия раҳбари Украинада „махсус операция“ ниқоби остида мамлакатнинг туркийзабон аҳолисига нисбатан ҳақиқий геноцид уюштираётганини айтган. Кудабек Чеченистон раҳбаридан Украинадаги жиноятларини яшириш учун ислом дини ортига яширинмасликни талаб қилган[6][5].
| „Турон“ | |
| „Туран“ | |
| Тури: | баталён |
| Мамлакат: | |
| Фаолият йиллари: | 2022-йил 21-ноябр |
| Таркиби: | 350 киши |
| Қатнашган: | Россия—Украина уруши |
Алмаз Кудабек исмли Қирғизистон фуқороси баталён қўмондони этиб тайинланган. Шунингдек, улар видеода „Кулранг бўрилар“ ўта ўнг фашистик ҳаракатининг рамзи туширилган кийимни кийиб олишган. Кудабекка нисбатан ўз ватанида „Қирғизистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий амалиётларда иштирок этиши“ моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган[2][7][3][4][5]. Алмаз Кудабек маълум бир муддат давомида Россия Федерациясида муҳожир (ёлланма ишчи & сартарош) сифатида меҳнат қилган. 24-феврал санасида эса кўнгилли сифатида Украина армияси таркибига келиб қўшилган. Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси Идрис Кадиркуловнинг сўзларига кўра, Кудабекга ўз ватанига қайтиш таклиф қилинган, бироқ у рад жавобини бериб, ҳудудий мудофаа бўлимига жўнаб кетган[7][3][4]. „Турон“ ўз таркибига 350 га яқин кишини жам қилган. Уларнинг аксарият қисми қозоқ, қирғиз, уйғурлар ва Озарбайжон фуқароларидир. Лойиҳа манбаларидан олинган маълумотларга кўра, баталёнга „Қозоғистонлик Рембо“ лақабини олган Жасулан Дуйсембин ҳам жалб қилинган[4][5][8].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „В Украине создан тюркский батальон «Туран»“ (русча). кун.уз. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Wаргонзо: на Украине создан батальон ВС Украины «Туран» при поддержке Турции“ (русча). см.неwс. 2022-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Новый тюркский батальон "Туран" ВС Украины возглавил гражданин Киргизии“. милитарй.правда.ру. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „«Уничтожать режим Путина и Кадырова»: турецкие партнёры помогли создать на Украине неофашистский батальон «Туран»“. утюг.инфо. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „WарГонзо: на Украине при поддержке Турции создали батальон «Туран»“. мк.ру. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Украинада туркий “Турон” батальони тузилди“. қалампир.уз. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
- ↑ 7,0 7,1 „ҳттпс://донбасстодай.ру/туреcзкиэ-наёмники-пригрозили-расправож-путину-и-кадйрову/?йсcлид=лар76акпхв749969106“. донбасстодай.ру. 2022-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
- ↑ „На Украине появился тюркский батальон“. лента.ру. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
Ҳаволалар
- „Турон“ баталёни йўллаган видеохабар ЁуТубеда (рус тилида)