Turan Dursun
Туран Дурсун (1934, Şаркışла – 4-сентабр 1990, Истанбул)[1] турк ислом олими ва ёзувчиси бўлган. Унинг ишлари ислом ва унинг асосчиларини танқид қилади[1][2].
| Туран Дурсун | |
|---|---|
| Таваллуди |
1934 |
| Вафоти |
4-сентабр 1990 (56 ёшда) Истанбул |
У аввалига имом ва муфтий бўлган, бироқ кейинчалик монотеистик динлар тарихини ўрганиб, атеист бўлиб кетган[3]. Дурсун дин, хусусан исломий матнлар тафсирлари ҳақида бир неча китоб ёзган. У динни очиқ танқид қилиб, бу иши туфайли фундаменталист ақидапарастлар томонидан тез-тез таҳдидларга учрар эди[4].
Туран Дурсун 1990-йил 4-сентабр куни Истанбулдаги уйи ташқарисида ўлдирилди[4]. Бу воқеадан кейин унинг китоблари минглаб нусхада Туркияда сотилди[3].
Ҳаёти
Туран Дурсун 1934-йили Сивас вилоятининг Şаркışла туманига қарашли Гüмüşтепе қишлоғида саккиз болалик катта оилада туғилди. Беш ёшида оиласи Аğрı вилоятининг Тутак туманидаги бобосидан қолган ерларни ишлаш учун кўчди. Отаси оиласини боқиш учун қишлоқларда имомлик қила бошлади. Отаси ўғли Туран'нинг эътиборли бир дин уламоси бўлиб етишиб чиқишини истаган эди.
Отаси Туран'ни диний таълим олиши мақсадида ётоқли дин мактабларига, Қуръон курсларига, машҳур домлалар қўлига берди. Биттасидан бошқа барча домлалар бепул таълим беришди. Дурсун пуллик домлага 100 лира тўлаш учун атир сотиб, ўзи ҳам домлалик қилиб юрди. Ҳарбий хизматга чақирилишидан олдин курдча, черкасча ва арабча ўрганди. Антропология билан қизиқди. 1958-йили муфтий бўлди[5].
Бошқа диндагилар билан баҳс олиб бориш учун Дурсун 1960-йилларда христианлик ва яҳудийликни ўргана бошлади[5][6]. Бу изланишлар давомида у иброҳимий динларнинг келиб чиқиши, асотир ва афсоналарини ўрганиб чиқди; бу унинг диний ишончларини қайта қараб чиқишига туртки бўлди[4]. Дин ҳақида салбий хулосага келгач, Дурсун Муҳаммад унинг қимматли болалик ва ёшлик йилларини олиб қўйганидан афсусланди ва 1966-йили муфтийликни ташлади[5].
Дурсун атеист бўлишидан олдин икки-уч йил мустақил теист бўлиб юрди. У аввалбошда „худо бор бўлса ҳам, у Муҳаммад худоси эмас,“ деган фикрда эди. Кейин Дурсун антропологияни ўрганишда давом этиб, теизмдан ҳам воз кечди[5].
Вафоти
Туран Дурсун 1990-йил 4-сентабр куни Истанбулдаги уйидан чиқаётиб, қуролланган шахс томонидан отиб ўлдирилди. Тўрт йилдан кейин бу қотиллик ортида Исломий Ҳаракат Ташкилоти номли экстремист гуруҳ бўлгани аниқланди[7]. Қотил İрфан Çаğрıcı ҳибсга олинган ва умрбод озодликдан маҳрум этилган.
Туран Дурсун хотирасига Туркияда ҳар йили Туран Дурсун Тадқиқот ва Ўрганиш мукофоти берилади.
Асарлари
- Аллоҳ (тур. Аллаҳ)
- Дин бу 1: Тангри ва Қуръон (тур. Дин Бу 1: Танрı ве Кур'ан)
- Дин бу 2: Ҳз. Муҳаммад (тур. Дин Бу 2: Ҳз. Муҳаммед)
- Дин бу 3: Исломда жамият ва дунёвийлик (тур. Дин Бу 3: İсламда Топлум ве Лаиклик)
- Дин бу 4: Табу ортга тортади (тур. Дин Бу 4: Табу Cан Çэкиşиёр)
- Дин ва секс (тур. Дин ве Секс)
- Дуо (тур. Дуа)
- Олам ҳазилми? (тур. Эврен Бир Şака мı?)
- Қуллатайн (тур. Куллетейн)
- Қуръон (тур. Кур'ан)
- Қуръон энсиклопедияси 1: Аба-Ақл (тур. Кур'ан Ансиклопедиси 1: Аба-Акıл)
- Қуръон энсиклопедияси 2: Акра-Араб (тур. Кур'ан Ансиклопедиси 2: Акра-Араб)
- Қуръон энсиклопедияси 3: Арабу-Қарз (тур. Кур'ан Ансиклопедиси 3: Арабу-Борç)
- Қуръон энсиклопедияси 4: Бекор-Дуо (тур. Кур'ан Ансиклопедиси 4: Боşа-Дуа)
- Қуръон энсиклопедияси 5: Дуо-Ҳижрат (тур. Кур'ан Ансиклопедиси 5: Дуа-Ҳиcрет)
- Қуръон энсиклопедияси 6: Ҳижрат-Кофир (тур. Кур'ан Ансиклопедиси 6: Ҳиcрет-Кафир)
- Қуръон энсиклопедияси 7: Қалб-Шубҳа (тур. Кур'ан Ансиклопедиси 7: Калб-Куşку)
- Қуръон энсиклопедияси 8: Қувват-Мўжиза (тур. Кур'ан Ансиклопедиси 8: Куввет-Муcизе)
- Муқаддас китобларнинг манбалари 1 (тур. Куцал Китапларıн Кайнакларı 1)
- Муқаддас китобларнинг манбалари 2 (тур. Куцал Китапларıн Кайнакларı 2)
- Муқаддас китобларнинг манбалари 3 (тур. Куцал Китапларıн Кайнакларı 3)
- Ислом ва нурчилик (1971) (тур. Мüслüманлıк ве Нурcулук (1971))
- Шариат бундай (тур. Şэриат Бöйле)
- Машҳурларга мактублар (тур. Üнлüлере Мектуплар)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 ; Милтон М. ҲоэнигТҳе неw Ираниан леадершип: Аҳмадинежад, террорисм, нуcлеар амбитион, анд тҳе Миддле Эаст. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2008 — 57-бет. ИСБН 978-0-275-99639-0. Қаралди: 25-август 2010-йил.
- ↑ Дурсун Иşıк Тутмайı Сüрдüрüёр, Cумҳуриет, 4 Эйлüл 2005
- ↑ 3,0 3,1 Туркиш Ислам анд тҳе сеcулар стате: тҳе Гüлен мовемент Бй М. Ҳакан Явуз, Жоҳн Л. Эспосито
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Газетеcи Дурсун Öлдüрüлдü, Миллиет, Септембер 5тҳ, 1990
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Перинçэк, Ş., "Туран Дурсун Ҳаятıнı Анлатıёр", Кайнак Яйıнларı
- ↑ Дин Бу, 2012-04-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-07-10
- ↑ İслами терор рапору, Миллиет, 6-март 1997.
Ҳаволалар
- Туран Дурсун сайти (турк.)
- Туран Дурсун сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-07-03 санасида архивланган) (ингл.)
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |