Turbokompressor
Турбокомпрессор 1) компрессор ва авиация газ турбинасинч механик тарзда бириктириб ҳосил қилинган агрегат; турбокомпрессион двигателнинг асосий қисми. Ички ёнув двигатели поршенига босими атм. босимидан юқори бўлган ҳавони ҳайдаш учун қўлланади (шунда двигателнинг қуввати ортади). Бу ҳолда двигателда "иш бажариб" чиқаётган газ турбинада кенгайиб, компрессорни айлантиради, натижада силиндрларга бораётган ҳавонинг босими кўтарилади; 2) газларни сиқиш ва узатиш учун мўлжалланган куракли компрессор. Газларни марказдан қочма усулда ёки ўқ бўйлаб йўналтирадиган турлари бор. Поршенли компрессорга нисбатан фойдали иш коэффициенти катта бўлишини, газлар (ҳаво)нинг бир меъёрда (узилибузилиб эмас) узатилишини таъминлайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |