14 кг (30 лб) қовурилган турдукен.
Ички қатламларини кўрсатиш учун тўртга бўлинган колбаса солинган турдукен.

Турдукен — суяксиз товуқ гўштини ўрдак гўштига аралаштириб, сўнгра суяксиз куркага жойлаштирилган ҳолда тайёрланадиган таом ҳисобланади. Америка Қўшма Штатлари ва Канададан ташқарида бу таом уч қушли гўшт қовурмаси деб аталади[1]. Гоодукен — бу курка гўштини ғоз билан алмаштирадиган инглизча таомнинг бир тури ҳисобланади[2].

Турдукен сўзи курка, ўрдак ва товуқ номларини бирлаштирган қўшма сўздир. Бу таом энгастрация деб аталадиган усулда тайёрланади. Бунда бир ҳайвон бошқа ҳайвоннинг ошқозон йўлига жойлаштирилади, ушбу ҳолатда бу жараён икки марта такрорланади[3].

Товуқ ёки ёввойи товуқнинг кўкрак қафаси ва бошқа бўшлиқлар тўлдирилади, ба’зан бу тўлдирма ўта хушбўй зираворлар қўшилган нон бўлаклари ёки колбаса бўлиши мумкин. Натижада, қайнатиб пишириш, қовуриш, грилда пишириш ёки барбекю қилиш учун мос келадиган яхши қатламли парранда таоми ҳосил бўлади[4].

Америкада турдукен таомини Жон Мадден оммалаштириб, уни НФЛ Шукроналик куни ўйинлари давомида ва кейинчалик Душанба кечаси футбол кўрсатувлари пайтида тарғиб қилган[5]. Бир сафар шарҳловчи ўз қўли билан, тўғридан-тўғри эфирда, турдукен (турдукен - бир нечта паррандалардан тайёрланган таом) таркибини кўрсатиш учун уни кесиб кўрсатган[6][7]. Мадден 1996-йил 1-декабрда Луизиана Супердомида бўлиб ўтган Неw Орлеанс Саинц ва Сент-Луис Рамс ўртасидаги ўйин пайтида эфирда биринчи марта турдукен (курка ичига ўрдак ва товуқ гўшти солиб тайёрланган таом)ни танавул қилади[8].

Келиб чиқиши

Турдукеннинг яратилишига оид ма’лумотлар аниқ эмас (гарчи шунга ўхшаш таом ҳақида биринчи ёзма эслатмалардан бири 1913-йилда Эмилиа Пардо Базан томонидан ёзилган испан пазандачилик китобида Ла Cоcина Эспаñола Антигуа нинг 208-саҳифасида Гуисадо партиcулар деб номланган 320-рецептда учрайди, унда аввал зайтун, кейин у билан кичик қуш, кейин тўлдирилган қуш бошқа каттароқ қушга солинади ва ўн олти марта кўп қайта давом этади, кейин очиқ оловда 24 соат давомида пиширилади[9].)

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Страдлей, Линда; Бренда „Турдуcкен Ҳисторй анд Реcипе“ (эн-УС). Wҳат'с Cоокинг Америcа (2015-йил 1-май). Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
  2. ↑ Иредале, Wилл. „Тҳреэ ин оне бирд ис биг тҳис Чристмас“ (2004-йил 21-ноябр).
  3. ↑ „Энгастратион“. 2012-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-декабр.
  4. ↑ "Туркей Финдс Иц Иннер Дуcк (анд Чиcкен)", Тҳе Неw Ёрк Тимес, Новембер 20, 2002. Аccессед Новембер 21, 2007
  5. ↑ "Тҳе Сторй оф Жоҳн Мадден'с Легендарй Турдуcкен" (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-26 санасида архивланган), УСА Тодай, Новембер 29, 2017. Аccессед Новембер 4, 2019
  6. ↑ "ПЕТА Гивес Мадден тҳе Бирд", Неw Ёрк Пост, Новембер 28, 2002. Аccессед Новембер 29, 2019
  7. ↑ „Жоҳн Мадден - Турдуcкен 2002 Мондай Нигҳт Фоотбалл Эаглес вс. 49эрс“. ЁуТубе.
  8. ↑ „Ст. Лоуис Рамс ат Неw Орлеанс Саинц - Деcембер 1ст, 1996“ (эн). Про-Фоотбалл-Референcе.cом. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  9. ↑ Ла Cоcина Эспаñола Антигуа, 1913 Пардо Базан, Эмилиа: — 208-бет. 

Ҳаволалар