Turk gilami


Турк гиламлари — қадимий тарих ва анъаналарга эга бўлган энг машҳур ҳунармандчилик турларидан бири бўлиб, Туркия маданий меросида алоҳида ўрин тутади. Анадолу гиламларида Византия империяси санъатига хос нақшларнинг изларини кўриш мумкин. Шунингдек, Марказий Осиёдан кўчиб келган туркий халқлар, арманлар, Кавказ ва курд қабилалари ҳам ўзларининг анъанавий нақш ва безаклари билан бу санъатнинг ривожланишига ҳисса қўшган[1]. Бу гиламлар уй-рўзғорда фойдаланиш, маҳаллий бозорларда сотиш, экспорт қилиш ҳамда диний мақсадларда ишлатилган. Шунингдек, улар полга тўшалиш билан бир қаторда деворларга ҳам илинган. Гилам тўқиш инсоният тарихидаги энг қадимий ҳунармандчилик турларидан бири бўлиб, унга расм тушириш орқали урф-одатлар, қадриятлар ҳамда маданий анъаналарни ўзида мужассамлаштирган. Шарқ гиламлари ичида Анадолу гиламлари ўзига хос бўёқлари ва ранглари, нақшлари, тузилиши ҳамда тўқиш усуллари билан ажралиб турган. Турли хил ўлчамларга эга ушбу гиламлар ичида кичик ёстиқча гиламчалардан тортиб, бутун хонани қоплай оладиган йирик гиламларгача бор эди. Исломнинг кириб келиши ва исломий санъатнинг тараққиёти Анадолу гиламлари дизайнига жуда катта таъсир кўрсатган. Гиламлар асосан қўй жуни, пахта ва табиий бўёқлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган. Милодий ХИИИ асрдан кейин Ғарбий Европа билан ислом олами ўртасидаги сиёсий алоқалар ва савдо-сотиқ тобора кучайди. ХИВ асрда Усмонли империяси билан тўғридан-тўғри савдо йўлга қўйилгач, турли хил гиламларнинг барчаси умумий ҳолда „турк гиламлари“ номи билан савдо қилина бошлаган. ХИХ аср охиридан бошлаб шарқ гиламлари Ғарб дунёсида санъацҳунослик, тарих ва илмий тадқиқотларнинг муҳим мавзусига айланди. Гиламлар, уларни тайёрлашда ишлатилган маҳсулотлар, асбоб-ускуналар маданий ва тарихий мерос сифатида ҳам қадрланади[2].
Тарихи


Турк гиламлари ҳақида илк топилмалар ХИИИ асрга тегишли. Машҳур сайёҳ Марко Полонинг таъкидлашича, узоқ вақт давомида энг яхши гиламлар турк гиламдўзлигининг маркази бўлган Коня шаҳрида ишлаб чиқарилган[3]. Хеттлар давлати, Фригия подшолиги, Оссурия империяси, Аҳамонийлар империяси, арманлар, қадимги юнонлар ва Византия империяси шу ҳудудда яшаган. Олимлар гилам тўқиш санъати бу даврларда ҳам Анадолуда мавжуд бўлган деб тахмин қиладилар. 1526-1699-йиллар оралиғида Усмонли давлати Европа давлатлари ўртасида гилам савдо алоқалари бўлган. Турк гиламлари насроний протестант черковларида безак сифатида ишлатилган[4]. Анадолу гиламлари Италия, Полша, Германия ва Венгрия черков ва ибодатхоналарида безак сифатида ишлатилган[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Тҳе Брукентҳал Мусеум: Тҳе эхтраординарй валуэ оф тҳе Анатолиан Cарпет (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-09 санасида архивланган) Андоза:Wебарşив. Брукентҳалмусеум.ро. Ретриэвед он 2012-01-27.
- ↑ Ламм, C.Ж.. Cарпет фрагменц: Тҳе Марбй руг анд соме фрагменц оф cарпец фоунд ин Эгйпт (Натионалмусеумс скрифцериэ), 1937 репринт, Сwедиш Натионал Мусеум, 1985. ИСБН 978-9171002914.
- ↑ Ориэнтал Руг Ревиэw, Аугуст/Септембер 1990 (Вол. 10, Но. 6)
- ↑ „Миссион Статемент“. Çаталҳöйüк: Эхcаватионс оф а Неолитҳиc Анатолиан Ҳöйüк. 2016-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-январ.
- ↑ Марсден, Wиллиам. Травелс оф Марcо Поло, тҳе Венетиан: тҳе транслатион оф Марсден ревисед.. [С.л.]: Библиобазаар, Ллc, 2010 — 28-бет. ИСБН 978-1142126261.