„Турк ҳикоялари“ — турк ёзувчилари қаламига мансуб ҳикоялар тўплами. Тўпламга 16 турк ёзувчисининг 21 ҳикояси киритилган. Ҳикояларни рус тилидан ўзбек тилига Ҳикоят Маҳмудова таржима қилган.

Турк ҳикоялари
Таржимон(лар) Ҳикоят Маҳмудова
Тил туркча
Жанр(лар)и ҳикоялар
Нашриёт Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1979
Саҳифалар сони 224

Ҳикоялар

Ўрхон Камол

  • „Энг муҳими, нон!“
  • „Безори“

Маҳмуд Озай

  • „Қочоқ“
  • „Жаннат боғи“

Меҳмед Сейда

  • „Довюрак Аҳмад“

Сабоҳиддин Қудрат Оқсол

  • „Қош қорайганда“

Нажот Жумали

  • „Жўхоризорда“

Зиёд Салим ўғли

  • „Қудратли Салим“
  • „Мачта учидаги одам“

Ўктой Оқбол

  • „Занги бузилган соат“

Комрон Шипал

  • „Онаизор“

Музаффар Буйруқчи

  • „Болакай“

Чингиз Йўрик

  • „Одамларни ёлғиз қолдирманг“

Билге Карасу

  • „Тут хиёбони“

Тариқ Дурсун Какинч

  • „Ота“
  • „Очиқ эшик ортида“

Бакир Юлдуз

  • „Германияда қилинган“
  • „Эмикдошлар“

Таҳсин Южел

  • „Илҳом“

Темиртош Жайҳун

  • „Агар ўғил бўлса“

Аднан Ўзялчинор

  • „Иш ташлаш“

Ўзбекча таржимаси

Асарни ўзбек тилига 1976-йил „Художественная литература“ нашриёти чоп этган нашрга асосланиб Ҳикоят Маҳмудова таржима қилган.[1] Ўзбекча нашр 1979-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. Ўзбек тилидаги нашрни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: А. Қосимов – муҳаррир, В. Немировский – рассом, А. Бобров – расмлар муҳаррири, Э. Потапова – техник муҳаррир, М. Қудратова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 100 000 нусха.

Манбалар

  1. ↑ „Энг муҳими, нон!“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 11-ноябр.

Ҳаволалар