Turkiston fronti
Туркистон фронти (Туркфронт) — РСФСР Қуролли кучларининг Олий бош қўмондони С.С. Каменевнинг директивасига асосан 1915-йил 15 августда Самара, Астрахон, Оренбург губернялари ва Урал вилояти ҳудудида Шарқий фронтнинг Жанубий гуруҳ армиялари асосида ташкил қилинган фронт (1919—26). Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракатига қарши кураш мақсадида тузилган. Туркистон фронтига дастлаб 1, 4, 11армиялар киритилган. 1919-йил 25 августда Туркистон Республикасидаги барча қизил аскар қисмлари ҳам унга бўйсундирилди. Туркистон фронтини ҳарбий ва партиявий жиҳатдан Инқилобий ҳарбий кенгаш (Реввоенсовет) ва Сиёсий бошқарма бошқарган. М.В. Фрунзе Туркистон фронтиниинг 1қўмондони бўлган (1919-йил 15 август — 1920-йил 10 сентабр).
1919-йил 20 ноябрда Туркистон фронти ҳарбий штаби Самарадан Тошкентга келиб ўрнашган. М.Фрунзе Тошкентга келгач (1920-йил феврал), ҳарбий ҳаракатларда бевосита қатнашган. Россия марказидан доимий равишда катта миқсордаги қизил аскарлар Туркистонга юборилган. Масалан, 1919-йил ёзида Туркистон Республикасидаги қизил армия қисмларида 70 минг жангчи бўлган бўлса, Туркистон фронти ташкил қилингандан кейин 150 минг жангчи ва 370 та пулемёт Россиядан Туркистонга ташланган. 1920-йил 1 сентабрда қизил аскарларнинг сони 370 минг кишига етган. Туркистон фронти жангчилари истиқлолчиларга қарши кураш билан чекланмасдан, 1920-йил 2 феврал Хивада хонлик ва 2 сентабрда Бухорода амирлик тузумини ағдариб ташлаб, бу давлатлар ҳудудини ҳам босиб олган (қаранг Бухоро босқини).
Туркистон фронтига М.Фрунзедан ташқари Г.Соколников (1920—21), В.Лазаревич (192122), В.Шорин (1922), А.Корк (1922 — 23), С.Пугачёв (1923 — 24), М.Левандовский (1924—25), Авксентевский (1925 — 26) қўмондонлик қилган.
1920-йил 4 июнда Туркистон фронти асосида Ўрта Осиё ҳарбий округи тузилган.
Адабиёт
- Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков националной независимости Т., 2000; Ражабов К,., Бухорога кизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |