Туркистон лоласи ёки оқ лола

Туркистон лоласи (Тулипа туркестаниcа) ватани Ўрта Осиё (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Шарқий Туркистон) бўлган лола тури ҳисобланади.[1][2][3][4][5] У биринчи марта 1873-йилда Эдуард Аугуст вон Регел томонидан Т. сйлвестриснинг бир варианти деб таърифланган. Икки йилдан кейин алоҳида тур номини олган.[6][7]

Таърифи

Туркистон лоласи бўйи 10 смдан 15 смгача борадиган кўп йиллик пиёзли ўцимон ўсимлик бўлиб, ҳар бир танасида 2–4 та узунлиги 15 смгача бўлган тукли барглар тутади. Четлари ва учларида пушти рангда. Чармга ўхшаш пўст билан қопланган пиёзи ёрқин қизғиш-жигарранг ва момиқ тукли юзага эга. Пиёзининг диаметри 1.5 см.[8] Барглари 2 та, яқин жойлашган, эгри-бугри. Ҳар битта ўсимлик биттадан 12 тагача оддий шингил тўпгулда жойлашган юлдузсимон гул чиқаради.[9] Гуллари қаймоқсимон оқдан пушти қизилгача (пастки учдан бир қисми сариқдан ўткир сариққача) бўлади. Ташқи гултожбаргларининг орқаси кулранг қизил (оқ чизиқлар билан) ва ички гултожбаргларига (булар орқа қисмининг ўртасида яшил чизиқлар тортилган) қараганда кенг бўлади. Чангчи иплари сабзиранг ва чангдонлари тўқ бинафша ёки учлари бинафша ўзи сариқ ранда.[10] Бу хусусиятлари уни Т. бифлорадан фарқлаб туради, чунки унинг чангдонлари сариқ рангда ва шунингдек Туркистон лоласи бироз кичик ва олдинроқ қуллайди. Гуллари фақат қуёш нури тўғридан тўғри тусшганда, очилиб туради. Ҳиди кўпинча ёқимсиз деб тасвирланади.[11] Ёввойи табиатда, у баландликка қараб март ва май (май–июн) ойларида гуллайди ва меваси июл–августда етилади.

Тарқалиши

Туркистон лоласи Помир–Олой ва Тян Шон тизмаларидан (Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркистон, Эрон ва Шимолий–Ғарбий Хитойдаги Жунгария) топилган.[12] У денгиз сатҳидан 1800–2500 м баландликда тошли қияликлар, дарё бўйлари ва чўққи бўртиқларида ўсади.[13]

Етиштирилиши ва ундан фойдаланиш

Туркистон лоласи декоратив ўсимлик бўлиб, кўпинча қояли боғларда ўстирилади.[14] Унда тўлиқ қуёш нури зарур. Англияда март ойининг ўрталарида гуллайди.[15] Эриостеменес гуруҳининг бошқа лолалари каби, Туркистон лоласи бошқа боғ лолалари билан чатишмайди.[16]

Манбалар

  1. ↑ Кеw Wорлд Чеcклист оф Селеcтед Плант Фамилиэс
  2. ↑ Меркодович, Н.А. (эд.) (1941). Флора Узбекистана 1: 1-566. Изд-ва Академии наук Узбекскои ССР, Ташкент.
  3. ↑ Никитина, Э.В. & ал (эдс.) (1951). Флора Киргизскои ССР 3: 1-148. Фрунзе : Изд-во КиргизФАН СССР.
  4. ↑ Овcзинников, П.Н. (эд.) (1963). Флора Тадзҳикскои ССР 2: 1-454. Изд-во Академии наук СССР, Москва.
  5. ↑ Cзерепанов, С.К. (1995). Васcулар Планц оф Руссиа анд Аджаcент Статес (Тҳе Формер УССР): 1-516. Cамбридге Университй Пресс.
  6. ↑ Ричард Wилфорд, Тулипс, Спеcиэс анд ҳйбридс фор тҳе гарденер (Портланд, Тимбер Пресс 2006), 162
  7. ↑ Регел, Эдуард Аугуст вон 1875. Трудй Императорскаго С.-Петербургскаго Ботаниcескаго Сада. Аcта Ҳорти Петрополитани 3(2):296
  8. ↑ Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби, Биринчи том, 2 (уз,ру,энг), «Чинор ЭНК», 2009. 
  9. ↑ 1-7 аccординг то Анна Паворд, Тҳе Тулип, Лондон, Блоомсбурй 1999, 339
  10. ↑ Ричард Wилфорд, Тулипс, Спеcиэс анд ҳйбридс фор тҳе гарденер (Портланд, Тимбер Пресс 2006), 163
  11. ↑ "ҳоррибле", Анна Паворд, Тҳе Тулип, Лондон, Блоомсбурй 1999, 341
  12. ↑ Паcифиc Булб Соcиэтй
  13. ↑ Анна Паворд, Тҳе Тулип, Лондон, Блоомсбурй 1999, 341
  14. ↑ ББC Гарденинг
  15. ↑ Ричард Wилфорд, Тулипс, Спеcиэс анд ҳйбридс фор тҳе гарденер (Портланд, Тимбер Пресс 2006), 164
  16. ↑ Анна Паворд, Тҳе Тулип, Лондон, Блоомсбурй 1999, 273