Туркистон оксилони (Туркес таниохйлон) — игнабаргли ўсимликларга мансуб туркум. Қазилма ҳолида топилган. 1971-йилда ўзбек палеоботаниги Р. Худойбердиев Туркистон тоғининг шим. қисмидаги юқори бўр қатламидан бу ўсимликнинг тошга айланган ёғочини топган. Унинг анатомик тузилишига қараб Туркистон оксилони деган янги туркумни тавсия қилди. Туркистон оксилони ҳозирги метасеқуоиа ва Сегуоиа туркумларига ўхшаш дарахцимон ўсимлик бўлиб, бу ҳудудда 90 млн. йил олдин ўсган.