Turkiy tillar

Туркий тиллар — ҳозирги ва қадимги туркий эллар ва элатларнинг тиллари. Асосан, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, ХХР, Афғонистон, Эрон, Тожикистонда, шунингдек, Болгария, Руминия, Украина, Германия, Кипр, Шимолий Македония, Албания, АҚШ, Саудия Арабистони ва бошқа бир қанча мамлакатларда тарқалган. Ўтган аср охиридаги маълумотларга кўра, Туркий тилларда сўзлашувчиларнинг умумий сони 200 миллион кишидан ортиқ[1] .
Туркияда кўпчилик билан туркий тиллар ўрнига турк лаҳжалари атамаси қабул қилинади. Туркия, Озарбайжон, Ўзбек ва шунингдек ҳаммаси турк тилининг лаҳжалари ҳисоб қилинади. Турк тили деганда Туркия туркчаси эмас, бутун лаҳжаларни қамрайдиган тил сифатида тушунилади. Университетларда Çаğдаş Тüрк Леҳçэлери ве Эдебиятларı номидаги кафедраларда туркий тиллар ва уларнинг адабиётлари ўргатилади.
Умумий маълумот
Баъзи олимлар Туркий тилларни мўғул тиллари ҳамда тунгус манжур тиллари билан бирга қўшиб, олтой тиллари оиласига бирлаштирадилар. Е. Д.Поливанов, Г. Й. Рамстедт каби тилшуносларнинг фикрича, ушбу тиллар оиласи корейс ва япон тилларини қўшиш ҳисобига кенгайиши мумкин. Олтой назариясига кўра, Туркий тилларнинг тарихи олтой тиллари бир тил бўлиб ташкил топган қадим замондан — олтой давридан бошланади. Олтой боботили (асос тил) дастлаб 2 га — тунгусманжур ва туркмўғул тилларига, сўнгра туркмўғул тили ҳам 2 га — турк ва мўғул тилларига ажралган. Лекин Туркий тилларнинг олтой тилларига генетик алоқадорлиги ҳақидаги масала ҳамон фараз даражасида қолмоқда.
Туркий тиллар деганда, Сибирдан Болқон ярим оролигача бир чизиқ бўйлаб чўзилган улкан географик ҳудудда тарқалган ўзбек, уйғур, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, саха (ёқут), тува, хакас, олтой, карагас, шор, туркман, озарбайжон, турк, гагауз, татар, бошқирд, чуваш, қўмиқ, нўғай, қорачойболқор, тофалар, чуваш каби 25 дан ортиқ тил тушунилади. Туркий тиллар ҳозирги тарқалиш географиясига кўра, қуйидаги минтақаларга ажратилади: Ўрта ва Жанубий.
Шарқий Осиё, Жанубий ва Ғарбий Сибир, Волга-Кама ҳавзаси, Шимолий Кавказ, Кавказорти ва Қора денгиз бўйи. Туркий тилларнинг генетик, лисоний хусусиятлар жиҳатидан ўзаро муносабати масаласига қизиқиш жуда қадимдан давом этиб келади. Туркий тилларни биринчи марта тасниф қилган олим Махмуд Кошғарийдир. Туркий тиллар таснифи билан қизиқиш ХИХ аср охири ва ХХ асрда қайта авж олди ва ҳозиргигача кўплаб таснифлар вужудга келди (рус олимлари И. Н. Березин, В. В. Радлов, Ф.Е. Корш, А. Н. Самойлович, В. А. Богородицкий, Н. А. Баскаков, Б. А. Серебренников, турк олими Р. Р. Арат, фин олимлари Г. Й. Рамстедт ва А. М. О. Рясянен, немис олимлари И.Бенсинг ва К. Г. Менгесларнинг таснифлари). Бу таснифлар методи, олдига қўйган мақсади нуқтаи назаридан хилма-хил. Шунинг учун бу таснифларнинг бирида бирон бир гуруҳга мансуб деб ҳисобланган тил иккинчисида бошқа бир гуруҳга тушиб қолиши мумкин. Туркий тилларни тасниф қилишнинг ўзига хос қийин томонлари бор. Бу қийинчилик, аввало, Туркий тилларнинг ўзаро фонетик, лексик, грамматик жиҳатдан яқинлигидан келиб чиқади. Иккинчидан, алоҳида олинган ҳар бир туркий халқнинг таркиб топишида турли хил қабилаларнинг иштирок этганлиги ва бир қабила бир пайтнинг ўзида бир неча туркий халқнинг шаклланишида иштирок этганлиги билан изоҳланади. Масалан, В. А. Богородицкий ўз таснифида Туркий тилларнинг географик тарқалиш хусусиятини асос қилиб, уларни 7 гуруҳга ажратади: шимолий-шарқий (сахаёқут, карагас ва тува тиллари); хакас (минтақадаги хакас аҳолининг шевалари); олтой (олтой ва телеут тиллари, бир қанча лаҳжалар); ғарбий сибир (сибир татарларинингбарча лахжалари); волгабўйи-уралолди (татар ва бошқирд тиллари); ўрта осиё (узбек, уйғур, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ тиллари); жанубий-ғарбий (туркман, озарбайжон, қўмиқ, гагауз, турк тиллари ва чуваш тили). Бу таснифда туркий халқлар ва тилларнинг тарихий таракане™ ҳисобга олинмаган, караим, нўғай каби тиллар эътибордан четдан қолган. В. В. Радлов томонидан Туркий тиллар қуйидагича тасниф қилинган: шарқий гуруҳ (Олтой, Об, Енисей туркийлари ва Чулим татарларининг тил ва лаҳжалари, карагас, хакас, шор ва тува тиллари); ғарбий гуруҳ (Ғарбий Сибир татарларининг лаҳжалари, қирғиз, қозоқ, бошқирд, татар ва қорақалпоқ тиллари); ўрта осиё гуруҳи (ўзбек ва уйғур тиллари); жанубий гуруҳ (туркман, озарбайжон, турк, қрим-татар тиллари). Бу таснифга Туркий тилларнинг фонетик хусусиятлари асос қилиб олинган бўлсада, баъзи фонетик белгилар муайян бир гуруҳга эмас, бир неча гуруҳ тилларга хос эканлиги сезилади. Бошқа таснифлар ҳам у ёки бу даражада камчиликларга эга. Таснифлар орасида Туркий тилларнинг ҳам тил хусусиятларини, ҳам тарихий тараққиётини, ҳам генетик қариндошлигини атрофлича ҳисобга олган ҳамда Туркий тилларнинг барчасини тулиқ қамраб олган тасниф Н. А. Баскаков томонидан таклиф этилган ва у кўпчилик туркийшунослар томонидан тан олинган.
Туркий тиллар оиласи учун хос бўлган сингармонизм (ҳозирги ўзбек адабий тили бундан мустасно), сўз бошида ундошларнинг кетма-кет кела олмаслиги, ўзакнинг деярли ўзгармаслиги, гап бўлакларининг жойлашиш тартиби каби хусусиятлар уни бошқа тил оилаларидан фарқлаб туради. Туркий тилларни бир тил оиласига бирлаштирувчи ва бошқа тил оилаларидан фарқловчи хусусиятларидан бири луғат таркибининг бир-бирига жуда яқинлиги ва грамматик қурилишининг ўхшашлигидир. Шунинг учун ғам чуваш ва ёқутлардан бошқа ҳамма туркий халклар вакиллари ўз она тилларида гаплашганларида бир-бирини муайян даражада тушуна олади.
Туркий тиллар умумий генетик ва типологик белгиларга эга: фонетикада юқоридаги белгилардан ташқари унли ва ундошлар оппозицияси мавжуд. Ҳозирги Туркий тилларда унли ва ундош товушлар мик, дори бир хил эмас. Унлилар миқдори баъзи Туркий тилларда (тува, гагауз, чулимтатар тилларида) 20 дан ортиқ бўлса, кўпчилигида 8 та (хоз. ўзбек адабий тилида 6 та). Ундош товушлар миқдорида эса бунчалик катта фарқ йўқ. Махсус адабиётларда ундошлар миқдори 20 дан кам курсатилмаганидек, 30 дан ортиқҳам қайд этилмайди. Баъзи Туркий тилларда сўз бошида жарангсиз ундошлар (к, п, т) ишлатилса, бошқаларида айни уринда жарангли ундошлар (г, б, д) қўлланади; сўз бошида сонор ундошлар (л, м, н, р) деярли учрамайди. Морфология соҳасида агглютинация шакл ва сўз ясалишининг асосий усули ҳисобланади, грамматик жинс туркумси юқ, префикс ва олд қўшимчалар мавжуд эмас (кўмакчилар фаол қўлланади), бир турдаги турланиш ва бир турдаги тусланиш мавжуд; синтаксис соҳасида гап бўлаклари ўзининг мунтазам жойлашиш тартибига эга (аниқловчи аниқланмишдан, эга кесимдан олдин жойлашади), боғловчилар деярли йўқ (уларнинг аксарияти араб ва форс тилларидан ўзлашган), сифатдошли, равишдошли тузилмалар кенг қўлланади, икки от ёки отлашган сўзнинг бирикувидан ҳосил бўлган ва туркий изофа деб аталувчи аникловчили сўз бирикмалари барча Туркий тилларда учрайди. Сўз ясалиши, асосан, аффиксациядан иборат, шунингдек, сўз ҳосил қилишнинг аналитик ва бошқа усуллари ҳам бор.
Энг қад. туркий ёзма ёдгорликлар (урхуненисей ёзувида) 7— ХИ асрларга мансуб бўлиб, улар, асосан, қабртошлар тарзида Шимолий Монголия, Қирғизистонда, Енисей дарёсининг юқори қисми, Талас водийсида ва бошқа жойларда топилган. Браҳми ва суғд йўзувларида битилган қадимги туркий ёдгорликлар ҳам учрайди (Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиё). Кейинчалик уйғур ва араб алифболари асосидаги туркий ёзув шарқда (Қашқар, Ўрта Осиё, Олтин Ўрда ҳудуди, Волгабўйида) ва ғарбда (салжуқийлар давлатида, Озарбайжон, Туркия ва бошқа ҳудудларда) ривожланди. Хитойда яшовчи уйғурлар ХИ асрдан ҳозиргигача араб алифбоси асосидаги ёзувдан фойдаланадилар. Қад. ёзув анъаналарига эга бўлган туркий халқларнинг аксарияти (ўзбек, уйғур, турк, озарбайжон, туркман, татар, бошқирд каби) ХХ асрнинг 20-йилларигача араб алифбоси асосидаги ёзувга эга бўлган. Турк тили 1929-йилдан лотин алифбоси асосидаги ёзувга ўтган. Собиқ СССРдаги барча Туркий тиллар учун 20-йиллар ўрталарида лотин графикаси асосида алифболар ишлаб чиқилди ва улар 1930-йилгача ихтиёрий-мажбурий тарзда ана шу ёзувга ўтказилди; 1938—40 йилларда эса айни шу тартибда рус графикаси асосидаги ёзувга ўтказилди. СССР парчаланиб кетгандан кейин 1991-йилда Озарбайжон ва Туркманистонда, 1993-йилда Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган алифбо жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди ва бу қарорлар амалга оширилмоқда. Туркий тилларнинг ўрганилиши ҳақида қаранг: Туркийшунослик[2].
Туркий тиллар орасидаги ўхшашликлар
| Тиллар | Ёзилиши |
|---|---|
| Ўзбекча | Болалар мактабда тилимизни лотин алифбоси билан / ила ёзади. |
| Туркча | Çоcуклар окулда дилимизи латин алфабеси иле язıёр. |
| Гагаузча | Уşаклар şколада / окулда дилимизи латин алфавитиндä язêр. |
| Озарча | Уşақлар мəктəбдə дилимизи латин əлифбасı илə язıр. |
| Туркманча | Çагалар мекдепде дилимизи латйн элипбиýи биле(н) ýазýар. |
| Уйғурча | Балилар мектепте тилимизни латин элипбеси билен язиду. |
| Қозоқча | Балалар мектепте тилимизди латин алфавитимен жазадı. |
| Нўғойча | Баллар мектепте тıлıмıздı латıн алфабемен язадıлар. |
| Қорақалпоқча | Балалар мектепте тилимизди латıн áлипбеси менен жазадı. |
| Қирғизча | Балдар мектепте тилибизди латин алфавити менен жазат |
| Татарча | Балалар мäктäпдä телебезне латин äлифбасı белäн яза. |
| Бошқирча | Балалар мәктәптә телебеҙҙэ латин әлифбаһı менән яҙа. |
| Тиллар | Ёзилиши |
|---|---|
| Ўзбекча | Янги йилингиз қутлуғ бўлсин. |
| Туркча | Ени йıлıнıз кутлу олсун. |
| Гагаузча | Ени йıлıнıзı кутлерим. |
| Қримча | Сизни яñı йıлнен/йıл иле қутлайıм. |
| Озарча (Озарбайжон) | Ени илиниз мüбарəк олсун. |
| Озарча (Эрон) | Тəзə илиниз мüбарəк олсун. |
| Ироқ туркчаси (Иқоқ) | Й’энги илиwиз мüбарак олсун. |
| Туркманча | Тазе ýйлйнйз гутлй болсун. |
| Уйғурча | Енги йıлıнгıзğа мüбарек болсун. |
| Қозоқча | Жанга жıлıнгıз қуттı болсıн |
| Қорачой-Болқорча | Cангнгı cıлığıзнı алğışлайма. |
| Нўғайча | Яñа йıлıñıз мен. |
| Қорақалпоқча | Жаńа жıлıńıз қутлı болсıн. |
| Қирғизча | Cаñı cıлıñıз қутту болсун. |
| Татарча | Яñа йıлığıз қотлı булсıн. |
| Қримтатарча | Яñı йıлıñıз ҳайıрлı (мüбарек) олсун. |
| Малдўва-Руминя Татарчаси | Cаñı cıлıñıз қутлу болсун. |
| Бошқирча | Һэҙҙэ яңı йıл менән қотлайıм. |
| Қўмиқча | Яñı йıлığıз қутлу болсун. |
| Хакасча | Наа çıлнанг алğıстапçам (-алкış) şирерни. |
| Хакасча | Наа çıлнанг алğıстапçам şирерни. |
| Тувача | Cаа çıл-биле байıр çэдирип ор мен. |
| Олтойча | Слерди cангı cıлла уткуп турум. |
| Шорча | Наа çıл çакşı ползун. |
| Ёқутча | Эҳигини şанга cıлıнан эğэрделиибин. |
| Чувашча | Сене сул яçэпе саламлатап. |
| Эски Туркий | Ўзбекча | Туркча | Туркманча | Татарча | Қозоқча | Уйғурча | Ёқутча | Чувашча | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| ата | ота | ата | ата | ||||||
| ана | она | анне/ана | эне | ана | ана | ана | анън | ||
| ўгул | ўгил | оğул | оğул | ул, уğıл | ул | огҳул | уол | йвул | |
| эр(кек) | эркак | эркек | эркек | ир | еркек | äр | эр | ар | |
| кйз | қиз | кıз | гйз | қıз | қιз | қиз | кй:с | χэър | |
| киšи | киши | киşи | киşи | кеşэ | киси | киҳи | |||
| келин | келин | гелин | гели:н | килен | келин | келин | кйлйн | килен | |
| Эски Туркий | Ўзбекча | Туркча | Туркманча | Татарча | Қозоқча | Уйғурча | Ёқутча | Чувашча | |
| жüрек | юрак | йüрек | ýüрек | йöрäк | зҳüрек | йüрäк | сüреқ | ||
| қан | қон | кан | га:н | қан | қан | қан | қа:н | жон | |
| баš | бош | баş | баş | баş | бас | баş | бас | пуš | |
| қйл | қил | кıл | қйл | қıл | кйл | кйл | кйл | χэълеър | |
| кöз | кўз | гöз | гöз | кüз | кöз | кöз | кос | кöр | |
| кирпик | киприк | кирпик | кирпик | керфек | кирпик | кирпик | кирби: | χурбук | |
| қулқақ | қулоқ | кулак | гулак | қолақ | қулақ | қулақ | гулка:к | χўлга | |
| бурун | бурун | бурун | бурун | борıн | мурιн | бурун | мурун | ||
| қол | қўл | кол | гол | қул | қол | қол | χол | ||
| эл(иг) | эл | эл | или: | алаъ | |||||
| бармак | бармоқ | пармак | бармак | бармақ | бармақ | ||||
| тйрнақ | тирноқ | тıрнак | дйрнақ | тıрнақ | тιрнақ | тирнақ | тйнйрақ | ||
| тиз | тизза | диз | дй:з | тез | тизе | тиз | тüсäχ | ||
| балтйр | болдир | балдıр | балдйр | балтıр | балдйр | балдир | баллйр | ||
| адақ | оёқ | аяк | аýақ | аяқ | аяқ | атақ | |||
| қарйн | қорин | карıн | гарйн | қарıн | қарιн | қор(сақ) | қарйн | χйраъм | |
| Эски Туркий | Ўзбекча | Туркча | Туркманча | Татарча | Қозоқча | Уйғурча | Ёқутча | Чувашча | |
| ат | от | ат | ат | ат | ат | ат | ат | ут | |
| сийир | сигир | сığıр | сйгйр | сíıр (сıйıр) | сийιр | ||||
| йт | ит | ит | ит | эт | ийт | ит | йт | жйда | |
| балйқ | балиқ | балıк | балйк | балıқ | балιқ | белиқ | балйк | полаъ | |
| бит | бит | бит | бит | бет | бийт | пит | бйт | пйжда | |
| Эски Туркий | Ўзбекча | Туркча | Туркманча | Татарча | Қозоқча | Уйғурча | Ёқутча | Чувашча | |
| эв | уй | эв | öý | öй | üй | öй | ав | ||
| отаг | отоқ | отаğ | отақ | отақ | оту: | ||||
| ёл | йўл | ёл | ё:л | юл | зҳол | ёл | суол | сол | |
| кöпрüқ | кўприк | кöпрü | кöпри | кüпар | кöпир | кöврüк | кüрпе | ||
| оқ | ўқ | ок | ок | ук | оқ | оχ | угу | ||
| от | ўт | од | от | ут | от | от | уот | вот | |
| кüл | кул | кüл | кüл | кöл | кüл | кüл | кüл | кö'л | |
| сув | сув | су | суw | сйw | суw | су | уи | сйв | |
| кеми | кема | геми | гäми | кимä | кеме | ким | |||
| кöл | кўл | гöл | кöл | кüл | кöл | кöл | кüöл | ||
| атов | орол | ада | ада | атан | арал | арал | утă | ||
| кüнеš | кун | гüнеş | гüн | қояş | кüн | кüн | кüн | χĕвел | |
| булут | булут | булут | булут | болıт | булт | булут | бйлйт | пĕлĕт | |
| юлдуз | юлдуз | йıлдıз | ýйлдйз | ёлдıз | зҳулдιз | юлтуз | сулус | şăлтăр | |
| топрақ | тупроқ | топрак | топрак | туфрақ | топιрақ | тупрақ | тобураχ | тăпра | |
| тöпü | тепа | тепе | депе | тüбä | тöбе | тöбö | тüпе | ||
| яğаc | ёғоч | аğаç | агаç | аğаç | аğаš | жйвăş | |||
| тенри | тангри | танрı | таňрй | тäñре | тäнгри | танара | турă | ||
| Эски Туркий | Ўзбекча | Туркча | Туркманча | Татарча | Қозоқча | Уйғурча | Ёқутча | Чувашча | |
| узун | узун | узун | узйн | озıн | узιн | узун | уҳун | вăрăм | |
| янй | янги | ени | янй | яñа | зҳанга | енги | сана | şĕнĕ | |
| семиз | семиз | семиз | семиз | симез | семиз | семиз | эмис | самăр | |
| толу | тўла | долу | до:лй | тулı | толι | толуқ | толору | тулли | |
| ақ | оқ | ак | ак | ақ | ақ | ақ | |||
| қара | қора | кара | гара | қара | қара | қара | χара | χура | |
| қйзйл | қизил | кıзıл | гйзйл | қıзıл | қıзıл | қизил | кйҳйл | χĕрлĕ | |
| кöк | кўк | гöк | гöк | кüк | кöк | кöк | кüöқ | кăвак | |
| Сонлар | Эски Туркий | Ўзбекча | Туркча | Туркманча | Татарча | Қозоқча | Уйғурча | Ёқутча | Чувашча |
| 1 | бир | бир | бир | бир | бер | бир | бир | би:р | пĕрре |
| 2 | эки | икки | ики | ики | ике | еки | икки | икки | иккĕ |
| 4 | тöрт | тўрт | дöрт | дö:рт | дüрт | тöрт | тöт | тüöрт | тăваттă |
| 7 | ети | етти | еди | еди | cиде | зҳети | йäттä | сетте | şиççĕ |
| 10 | он | ўн | он | о:н | ун | он | он | уон | вуннă |
| 100 | йüз | юз | йüз | йü:з | йöз | зҳüз | йüз | сü:с | şĕр |
| Шахс тусланиши | ||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ўзбек | Турк | Озарбайжон | Туркман | Янги Уйғур | Бошқир | Татар | Қозоқ | Қирғиз | Ёқут | Чуваш |
| мен | бен | мəн | мен | мен | мин | мин | мен | мен | мин | эпĕ / эп |
| менга | бана | мəнə | маňа | манга | миñä | миñа | маğан | мага | миэхе / миэхеğэ | мана |
| мени | бени | мəни | мени | мéни | мине | мине | мени | мени | миигин | мана |
| менда | бенде | мəндə | менде | менде / мéнингде | миндä | миндä | менде | менде | - | манра |
| мендан | бенден | мəндəн | менден | мендин / мéнингдин | миндäн | миннäн | менен | менден | миигиттен | манран |
| менинг | беним | мəним | мениň | мéнинг | минеñ | минем | мениñ | менин | миэне | ман / манăн |
| мен билан / менинг билан | бенимле | мəнимлə | мен билен / мениň билен | мен билен / мéнинг билен | минеñ менäн | минем белäн | менимен | мен менен | миигинен | манпа |
| Ўзбек | Турк | Озарбайжон | Туркман | Янги Уйғур | Бошқир | Татар | Қозоқ | Қирғиз | Ёқут | Чуваш |
| сен | сен | сəн | сен | сен | ҳин | син | сен | сен | эн | эсĕ / эс |
| сенга | сана | сəнə | саňа | санга | ҳиñä | сиñа | саğан | сага | эйиэхе / эйиэхеğэ | сана |
| сени | сени | сəни | сени | сéни | ҳине | сине | сени | сени | эйигин | сана |
| сенда | сенде | сəндə | сенде | сенде / сéнингде | ҳиндä | синдä | сенде | сенде | - | санра |
| сендан | сенден | сəндəн | сенден | сендин / сéнингдин | ҳиндäн | синнäн | сенен | сенден | эйигиттен | санран |
| сенинг | сенин | сəнин | сениň | сéнинг | ҳинеñ | синеñ | сениñ | сенин | эйиэне | сан / санăн |
| сен билан / сенинг билан | сенинле | сəнинлə | сен билен / сениň билен | сен билен / сéнинг билен | ҳинеñ менäн | синеñ белäн | сенимен | сен менен | эйигинен | санпа |
| Ўзбек | Турк | Озарбайжон | Туркман | Янги Уйғур | Бошқир | Татар | Қозоқ | Қирғиз | Ёқут | Чуваш |
| сиз | сиз | сиз | сиз | сиз / сили | ҳеź | сез | сиз | сиз | эн | эсир / эсĕр |
| сизга | сизе | сизə | сизе | сизге / силиге | ҳеźгä | сезгä | сизге | сизге | эйиэхе / эйиэхеğэ | сире |
| сизни | сизи | сизи | сизи | сизни / силини | ҳеźźэ | сезне | сизди | сизди | эйигин | сире |
| сизда | сизде | сиздə | сизде | сизде / силиде | ҳеźźä | сездä | сизде | сизде | - | сирĕнте |
| сиздан | сизден | сиздəн | сизден | сиздин / силидин | ҳеźźäн | сездäн | сизден | сизден | эйигиттен | сирĕнтен |
| сизнинг | сизин | сизин | сизиň | сизнинг / силининг | ҳеźźэñ | сезнеñ | сиздиñ | сиздин | эйиэне | сирĕн |
| сиз билан / сизнинг билан | сизинле | сизинлə | сиз билен / сизиň билен | сиз билен / сизнинг билен / сили билен | ҳеźźэñ менäн | сезнеñ белäн | сизбен | сиз менен | эйигинен | сирĕнпе |
| Ўзбек | Турк | Озарбайжон | Туркман | Янги Уйғур | Бошқир | Татар | Қозоқ | Қирғиз | Ёқут | Чуваш |
| у | о | о | ол | у | ул | ул | ол | ал | кини | вăл / ул |
| унга | она | она | оňа | унингҳа | уğа | аñа | оğан | ага | киниэхе | ăна |
| уни | ону | ону | ону | уни | унı | анı | онı | анı | кинини | ăна |
| унда | онда | онда | онда | унда / унингда / анда | унда | анда | онда | анда | - | унра / унта |
| ундан | ондан | ондан | ондан | ундин / унингдин / андин | ундан | аннан | онан | андан | киниттен | унран / унтан |
| унинг | онун | онун | онуň | унинг | унıñ | анıñ | онıñ | анıн | киэне | ун / унăн |
| у билан / унинг билан | онунла | онунла | о билен / онуň билен | у билен / унинг билен | унıñ менäн | анıñ белäн | онıмен | ал менен | кининен | унпа |
| Ўзбек | Турк | Озарбайжон | Туркман | Янги Уйғур | Бошқир | Татар | Қозоқ | Қирғиз | Ёқут | Чуваш |
| биз | биз | биз | биз | биз | беź | без | биз | биз | биҳиги | эпир / эпĕр |
| бизга | бизе | бизə | бизе | бизге | беźгä | безгä | бизге | бизге | биҳиэхе / биҳиэхеğэ | пире |
| бизни | бизи | бизи | бизи | бизни | беźźэ | безне | бизди | бизди | биҳигини | пире |
| бизда | бизде | биздə | бизде | бизде | беźźä | бездä | бизде | бизде | - | пирĕнте / пирте |
| биздан | бизден | биздəн | бизден | биздин | беźźäн | бездäн | бизден | бизден | биҳигиттен | пирĕнтен / пиртен |
| бизнинг | бизим | бизим | бизиň | бизнинг | беźźэñ | безнеñ | биздиñ | биздин | биҳиэне | пирĕн |
| биз билан / бизнинг билан | бизимле | бизимлə | биз билен / бизиň билен | биз билен / бизнинг билен | беźźэñ менäн | безнеñ белäн | бизбен | биз менен | биҳигинен | пирĕнпе |
| Ўзбек | Турк | Озарбайжон | Туркман | Янги Уйғур | Бошқир | Татар | Қозоқ | Қирғиз | Ёқут | Чуваш |
| сенлар | сиз | сиз | сиз | силер / сéнлер | ҳеź | сез | сендер | силер | эҳиги | эсир / эсĕр |
| сенларга | сизе | сизə | сизе | силерге / сéнлерге | ҳеźгä | сезгä | сендерге | силерге | эҳиэхе / эҳиэхеğэ | сире |
| сенларни | сизи | сизи | сизи | силерни / сéнлерни | ҳеźźэ | сезне | сендерди | силерди | эҳигини | сире |
| сенларда | сизде | сиздə | сизде | силерде / сéнлерде | ҳеźźä | сездä | сендерде | силерде | - | сирĕнте |
| сенлардан | сизден | сиздəн | сизден | силердин / сéнлердин | ҳеźźäн | сездäн | сендерден | силерден | эҳигиттен | сирĕнтен |
| сенларнинг | сизин | сизин | сизиň | силернинг / сéнлернинг | ҳеźźэñ | сезнеñ | сендердиñ | силердин | эҳиэне | сирĕн |
| сенлар билан | сизинле | сизинлə | сиз билен / сизиň билен | силер билен / сéнлер билен | ҳеźźэñ менäн | сезнеñ белäн | сендермен | силер менен | эҳигинен | сирĕнпе |
| Ўзбек | Турк | Озарбайжон | Туркман | Янги Уйғур | Бошқир | Татар | Қозоқ | Қирғиз | Ёқут | Чуваш |
| улар | онлар | онлар | олар | улар | улар | алар / улар | олар | алар | кинилер | вĕсем / вăлсем |
| уларга | онлара | онлара | олара | уларгҳа | уларğа | аларğа | оларğа | аларга | кинилерге | вĕсене |
| уларни | онларı | онларı | оларй | уларни | уларźı | аларнı | олардı | алардı | кинилери | вĕсене |
| уларда | онларда | онларда | оларда | уларда | уларźа | аларда | оларда | аларда | - | вĕсенче |
| улардан | онлардан | онлардан | олардан | улардин | уларźан | алардан | олардан | алардан | кинилертен | вĕсенчен |
| уларнинг | онларıн | онларıн | оларйň | уларнинг | уларźıн | аларнıñ | олардıñ | алардıн | киэннере | вĕсен / вĕсенĕн |
| улар билан | онларла | онларла | олар билен | улар билен | улар менäн | алар белäн | олармен | алар менен | кинилеринен | вĕсемпе |
Классификацияси
Туркий Тиллар Бўйича Илмий Ишлар
Туркия, қадимий турк маданияти ва тилининг муҳим маркази сифатида, турк дунёсининг турли географияларида сўзлашиладиган тилларга оид муҳим академик тадқиқотларга мезбонлик қилган. „Тüрк диллери“ ёки „Тüрк леҳçэлери“ сарлавҳалари остида тўпланган бу тадқиқотлар, ҳам умумий турк тилининг бойлигини намойиш этади, ҳамда турли туркий тиллар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни кўрсатиб беради.
Туркияда турк лаҳжалари бўйича қилинган илк кенг қамровли тадқиқотлардан бири, Аҳмет Cеват Эмренинг 1949-йилда Турк Тили Ташкилоти (ТДК) томонидан нашр этилган „Тüрк Леҳçэлеринин Мукаесели Грамери“ (Турк Лаҳжаларининг Қиёсий Грамматикаси) номли асаридир. Бу иш, турли турк тилларининг тилшунослик тузилмаларини қиёслаб, муҳим асос ташкил қилди.
Кейинроқ, 1950-йилда Саадет Çаğатайнинг „Тüрк Леҳçэлери Öрнеклери“ (Турк Лаҳжалари Намуналари) номли асари, турли тиллардан тўпланган матн намуналари билан бу соҳадаги тадқиқотларга муҳим ҳисса қўшди. Бу асарлар, кейинги насл тадқиқотчилари учун муҳим манба бўлиб хизмат қилди.
1990-йилларда бу соҳадаги тадқиқотлар янада хилма-хил бўлди. Аҳмет Биcан Эрcиласун ва унинг ҳамкасбларининг 1991-йилда Маданият Вазирлиги томонидан нашр этилган „Карşıлаşтıрмалı Тüрк Леҳçэлери Сöзлüğü“ (Қиёсий Турк Лаҳжалари Луғати), турли туркий тиллардаги сўз бойлигини бирга тўплаб, муҳим маълумотнома бўлди. Бу луғатдан, бугунги кунда Турк Тили Ташкилотининг расмий луғат сайтида онлайн тарзда фойдаланиш ва турли турк тилларидаги сўзларнинг маъноларини осонгина топиш мумкин.
Айни даврда Тимур Коcаоğлу ва унинг ҳамкасблари томонидан тайёрланган „Тüрк Дüнясı Конуşма Кıлавузу“ (Турк Дунёси Сўзлашув Қўлланмаси) (1992), амалий ёндашув билан турли туркий тилларда ишлатиладиган асосий ибораларни бирга тўплаб, турк дунёси ўртасидаги алоқани осонлаштиришни мақсад қилган.
2000-йилларда ҳам бу соҳадаги академик тадқиқотлар сусаймади. Аҳмет Бураннинг „Çаğдаş Тüрк Леҳçэлери“ (Ҳозирги Замонавий Турк Лаҳжалари) (2001), Нами Ардакоç ва унинг ҳамкасбларининг „Модерн Тüрк Диллери Сеяҳат ве Конуşма Кıлавузу“ (Замонавий Турк Тиллари Саёҳат ва Сўзлашув Қўлланмаси) (2005) ва Аҳмет Биcан Эрcиласун ва унинг ҳамкасбларининг „Тüрк Леҳçэлери Грамери“ (Турк Лаҳжалари Грамматикаси) (2007) каби асарлар, соҳадаги билимлар базасини долзарб қилиб турибди. Талат Текиннинг „Тüрк Диллери -Гириş-“ (Турк Тиллари — Кириш) (1999) номли асари эса, Турк тилларининг умумий доирасини тақдим этиб, мавзуга киришмоқчи бўлганлар учун муҳим манбадир.
Памуккале Университетидан Гüнсел Барış томонидан тайёрланган ПАÜ ÇТЛЕ номли веб-сайтда ҳам турли турк тилларининг луғатлари ва ҳатто сўз ўрганишга қаратилган қизиқарли ўйинлар онлайн тарзда тақдим этилади.
Туркияда турк лаҳжалари бўйича қилинган бу муҳим тадқиқотлар, турк тилининг умумий илдизларини ва бой хилма-хиллигини тушунишимизга катта ҳисса қўшмоқда. Ўтмишдан бугунги кунгача етиб келган бу академик мерос, бугунги кунда онлайн платформалар орқали кенгроқ аудиторияга етиб бормоқда ва турк дунёси ўртасидаги маданий ва тил алоқаларининг мустаҳкамланишига ёрдам бермоқда.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Рйбатзки, Волкер „Алтаиc Лангуагес: Тунгусиc, Монголиc, Туркиc“, . Тҳе Охфорд Гуиде то тҳе Трансеурасиан Лангуагес. Охфорд Университй Пресс, 2020 — 22–28-бет. ДОИ:10.1093/осо/9780198804628.003.0003.
- ↑ Абдуваҳоб Мадвалиев, Ишоқ Носиров, „Туркий тиллар“, ЎзМЕ
Адабиётлар
- Баскаков Н. А., Введение в изучение тюркских язиков, 2 изд., М., 1969; Кононов А. Н., История изучения тюркских язиков в России, Л., 1972; Серебренников Б. А., Гаджиева М. З., Сравнителноисторическая грамматика тюркских язиков, Баку, 1979; Қўч қортоев И., Исабеков Б., Туркий филологияга кириш, Т., 1984.
Ҳаволалар
- Туркий тиллар портали
- Туркий обидалар ~ Билге Каğан (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-13 санасида архивланган)
- Туркий Тилларнинг Луғатлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |