Turkman quloni
Туркман қулони (лотинча: Эқуус ҳемионус) – шунингдек, Каспий ёввойи эшаги[1], Туркманистон қулони ёки оддийгина қулон деб аталади. Ўрта Осиёдаги қулонларнинг кенжа тури. Ушбу туркман қулони 2016-йилда йўқолиб кетиш хавфи остида деб эълон қилинган[2].
| Туркман қулони | ||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||||||
| ||||||||||||||||
| Эқуус ҳемионус кулан Гровес & Мазáк, 1967 | ||||||||||||||||
Сўнгги пайтларда бу турнинг популяцияси мамлакатда камайиб кетган, аввалги жойларида эса аста-секин кўпайиб бормоқда.
2005-йилда Туркманистонда қулонлар сони 1295—1345 тани ташкил қилган эди. Туркманистондаги қулонларнинг бу тури бўйича бошқа маълумотлар йўқ.
Тавсифи
Туркман қулони қулонларнинг энг катта кенжа турларидан биридир. Узунлиги ўртача 200 смдан 250 смгача бўлади, оғирлиги таҳминан 200—240 кгни ташкил қилади. Эркак қулонлар урғочиларга қараганда каттароқ бўлади.
Туркман қулони оч жигарранг, умуртқа поғонаси бўйлаб қалин қора чизиқ ўтган, орқа ва қоринда оқ доғлар билан ажралиб туради. Ёзда туркман қулонининг юнглари тўкилади ва жигаррангда бўлади, қишда эса қалин кулранг-жигарранг юнглари яна қайта ўсиб чиқади[3].
Яшаш тарзи
Эркаклари етакчилигида 4-5 урғочи ва 3-4 ёш қулондан иборат пода ҳосил қилади. 3 ёшдан ошган эркак қулонлар подадан чиқариб юборилади. Кузда қулонлар уюри 100 ва ундан ортиқ бошни ташкил қилиши мумкин. Жуфтлашиш даври, одатда, май-июн ойларига тўғри келади. Кейинги йил май-июнда эса болалайди, болалари жуфтлашиш давригача онасидан ажрамайди. Бошоқли ўсимликлар, шувоқ, шўра асосий озуқаси саналади[4].
Тарқалиши
Туркман қулони Ўрта Осиёнинг чўлларида, даштларда, қурғоқчил яйловларда ва бутазорларда яшайди.
Туркман қулонининг тарқалиш ҳудуди шимолий Эрон, Афғонистон, Каспий денгизи, ғарбий Хитой, Украина ва жанубий Сибиргача бўлган ҳудудларни қамраб олади. У илгари Қозоғистоннинг Сариэшик-ўтров чўлида яшаган. Бироқ, у ўша жойдан йўқ бўлиб кетган[5].
Ўзбекистонда тарқалиши
ХИХ асрнинг охирларигача Устюртда (Қорақалпоғистон) кўп учраган, ХХ асрнинг 30-йилларига келиб бутунлай йўқ бўлиб кетган. 1982—1983-йилларда Туркманистоннинг Қоплонқир қўриқхонаси ҳудудидан 100 та қулон Ўзбекистон ҳудудига кириб келган. Бухоро ихтисослашган „Жайрон“ питомникида ярим туқунликдаги қулонлар кўпайтирилган[4].
Манбалар
- ↑ Боwлинг, А. Т.; Рувинскй, А. (2000). Тҳе Генетиcс оф тҳе Ҳорсе. п. 174.
- ↑ Каcзенскй, П.; Лкҳагвасурен, Б.; Переладова, О.; Ҳемами, М.; Боускила, А. (2016).
- ↑ „"Эволутион, сйстематиcс, анд пҳйлогеограпҳй оф Плеистоcене ҳорсес ин тҳе Неw Wорлд: А молеcулар перспеcтиве".“.
- ↑ 4,0 4,1 „О'збекистон республикасининг қизил китоби 2 Жилд“. 2023-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „. "Реcалибратинг Эқуус эволутион усинг тҳе геноме сеқуэнcе оф ан эарлй Миддле Плеистоcене ҳорсе".“.