Turkiston-Sibir temir yoʻli
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |

Туркистонсибир темир йўли, Турксиб — „Қозоғистон темир йўллари“ компаниясига қарашли темир йўл Қозоғистоннинг шарқий кисми бўйлаб Семей (шим.да)дан Олмаота орқали Луговая (жан.да) стясигача давом этади. Узунлиги 1452 км. 1927—31 йилларда катта иқтисодий ва давлат аҳамиятига эга бўлган энг йирик умумхалқ қурилишларидан бири тарзида барпо этилган (қидирувлойиҳа ишлари 1906—07 йилларда олиб борилган). Турксиб Луговая—Арис темир йўл тармоғи орқали Ўзбекистон темир йўллари билан, СемипалатинскНовосибирск темир йўл тармоғи орқали Ғарбий Сибир темир йўл билан боғланади. Турксиб орқали Новосибирскдан Арисга қадар йўлнинг уз. 2531 км, бу Челябинск ва Оренбург орқали ўтган эски йўлдан 1000 км қисқа. Турксиб ғалла, ёғоч ва кўмирга бой Сибирни Жанубий Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг пахтакор минтакалари билан боғлади, бу минтақада пахтачиликни ривожлантиришга, шунингдек, Марказий Осиё республикаларини ёғоч, кумир, дон билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этган эди.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |