Turmush tarzi
Турмуш тарзи — кундалик ҳаёт кечириш йўли. Лотин тилида модус вивенди дейилади. Турмуш тарзи шахс дунёқарашини акс эттиради. Масалан, диний дунёқарашли шахс турмуш тарзи дин нормалари (спиртли ичмаслик, ибодат қилиш) билан белгиланса, экологияга берилган шахс турмуш тарзи атрофни кирлатмасликка тиришиш билан характерланади.
Турмуш тарзи — шахс, ижтимоий гуруҳ, элат, миллат, халқнинг кундалик ҳаётини ифодаловчи тушунча. Турмуш тарзига турли жиҳатлар: фалсафий, социологик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-гуруҳий ва бошқа нуқтаи назардан ёндошилади. Шахс, ижтимоий гуруҳ Турмуш тарзи муайян давр шарт-шароитларининг бутун мажмуаси билан белгиланади. Турмуш тарзи ижтимоий категория. У турмуш даражаси деб аталадиган иқтисодий категорияга нисбатан кенгдир. Турмуш даражаси, асосан, миқдор кўрсаткичига эга бўлса, Турмуш тарзи нинг моҳияти, мазмуни ва намоён бўлиш шакллари кўп ҳолатда кишиларнинг ҳаёт кечириши, меҳнати, соғлиги ва ҳатто хулқ-атвори билан ифодаланади. Муайян элат, миллат ва халқнинг Турмуш тарзи уларнинг яшаш жойлари билан боғлиқ ҳолда шаклланиб ўзгариб боради. Ўзбек халқи ўз ғаёт фаолиятида камтарлик, катталарга ҳурмат, меҳнацеварлик, бағрикенглик, софдиллик каби ахлоқий хислатларга алоҳида эътибор беради. Ўзбек халқидаги бундай фазилатлар миллий урф-одат ва анъаналарда, кундалик ҳаёт тарзи ва миллатлараро муносабатларда акс этган. Халқимиз ҳаётида одоб-ахлоқ меъёрлари асосидаги расм-русумлар, анъаналар ва одатларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ўзбек халқи азалдан жамоа бўлиб яшаб, маҳалла, қўшничилик удумига қатъий риоя қилган. Оилада туғилган ҳар бир гўдакка яхши ният билан исм қўйилган, саводини чиқариш учун уни устозмуаллим қўлига топширилган. Фарзандларни ҳунарли ва уйжойли қилиш отаоналар фаолиятининг энг муҳим вазифасига айланган. Одамларнинг, хусусан, ёшларнинг юриштуриши, улар амал қиладиган тамойиллар ҳамиша жамоа назарида бўлади.
Акбар Ўтамуродов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Турмуш тарзи - яшаш шакли ва ҳатти-ҳаракатлар орқали акс этувчи хулқ-атворнинг ташқи томонидир.