Турнепс, хашаки шолғом (Брассуcа гара гара) — карамдошлар оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик, емхашак экини. Евросиёда ёввойи туридан келиб чиққан. Ер шарининг барча деҳқончилик минтақаларида фақат экма ҳолида тарқалган. Экилган йили илдиз бўғизи барг бандлари ҳамда йирик илдизмева ҳосил қилади. 2йили экилган илдизмеванинг бош қисмидаги куртаклардан гулпоя, тўпгул ва уруғли мевалар ривожланади. Меваси кўп уруғли кўзоқча, уруғи майда, ранги қора ёки жигарранг, 1000 дона уруғи вазни 2,5—3,0 г. Илдизмеваси ва барги сершира, минерал тузлар ва витаминларга бой. 100 кг илдизмевасида 9 озуқа бирлиги ва 0,7 кг ҳазм бўлувчи протеин, 100 кг поясида 11,4 озуқа бирлиги, 1,8 кг ҳазм бўлувчи протеин бор. Совуққа анча чидамли. Т. уруғи Ўзбекистон шароитида эрта баҳорда ва такрорий экин сифатида езда кенг қаторлаб экилади. Уруғлик экиш меъёри 2,3—3,5 кг/га, чуқ. 1,5—2,5 см. Қатор ораси 60,70, 90 см. Илдизмева ҳосилдорлиги 400—500 с/га (суғориладиган ерларда 1000 с/га ва ундан юқори), барг хрсилдорлиги 150—200 с/га.