Turnir
Турнир (нем. Турниэр) — 1) ўрта асрларда Ғарбий Европада рицарларнинг ҳарбий мусобақаси. Унинг мақсади рицарларнинг жанговарлик қобилиятини намойиш қилиш бўлган. Кўп мамлакатларда ХВИ асрда тўхтатилган; 2) 2 тадан ортиқ спортчи иштирок этадиган шахсий ёки жамоа биринчилиги мусобақаларини ўтказиш шакли. Давра (ҳар бир қатнашчи бошқа қатнашчиларнинг ҳаммаси билан бир ёки бир неча мартадан учрашади), олимпиада ёки кубок (навбатдаги турда мағлуб бўлганлар чиқиб кетаверади) тартиблари фаркланади. Шунингдек, швейсарча деб ном олган тартиб ҳам бор. Унда учрашувлар сони катнашчилар сонига нисбатан бир неча марта кам бўлади. 1турда рақиблар қуръа ташлаб аникланади, кейинги турларда эса тенг очко олганлар орасида куръа ташланиб жуфт аникланади. Бир мусобақа давомида босқичмабосқич турлича тартиблардан фойдаланиш мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |