Turon tekisligi
Турон текислиги, Турон пасттекислиги — Ўрта Осиёнинг шимоли-ғарбий ва марказий қисми ҳамда Қозоғистоннинг жануби-ғарбида жойлашган текислик. Шимоли-ғарбда Устюртнинг шимоли-ғарби бўйлаб Шарқий Европа текислиги (Каспийбўйи пасттекислиги), Жанубий Урал (Муғожарнинг шарқий чеккаси, Уралорти пенеплени), шимолида Ғарбий Сибир (Тўрғай платосининг шимоли-шарқий тик ён бағри бўйлаб), Қозоғистон паст тоғлари билан (унинг ғарбий чеккаси бўйлаб), шунингдек, Бетпақдала чўли, Балхаш-Олакўл ботиғининг шимолий чекка қисмлари бўйлаб чегараланади. Жан.шарқда ва жанубида Ўрта Осиё тоғлари (Жунғария олатовининг шарқий, Тяншаннинг шим., Олай-Ҳисор тоғларининг ғарбий, Паропамиз ва Копетдоғ тоғларининг шимолий этаклари), ғарбда Каспий денгизи билан чегарадош.
Турон текислиги берк ҳавза, унинг марказий қисмида Орол денгизи ботиғи жойлашган. Майдони 1,5 млн. км². Ўртачабал. 150– 200 м. Ғарбий қисми (Каспийбўйи пасттекислиги) денгиз сатҳидан 28 м пастда, баъзи бир ботиқлар (мас., Қорагиё ботиғининг туби) —132 м. Шарққа томон текисликнинг баландлиги ортиб боради.
Турон текислигида Ўрта Осиёнинг йирик қумли, гилли, тошлоқ, лёссгилли чўллари (Қорақум, Катта ва Кичик Бўрсиқ, Балхаш бўйи) жойлашган.
Турон текислиги ер юзасининг тузилиши хилма-хил, келиб чиқиши, шакли ва ёши жиҳатидан ҳар хил орографик шакллар: пастгекисликлар, платолар, паст тоғлар, қирлар, ботиқлар, қад. дарё ўзанлари, делталар тарқалган. Турон текислигининг марказий қисмини Турон пасттекислиги эгаллаган. Ундан ҳар томонга баландлик ортиб боради. Бир қанча платолар (Устюрт, Манғистов, Красноводск, Шағирай ва бошқалар) бор. Улар ичида энг йириги — Устюрт. Платолар ҳамма томондан тик ён бағир (чинк)лар билан ўралган. Паст тоғлар Турон текислигининг ғарбий кисмидаги Манғистов ярим оролда — Крратов (556 м), Шимолий ва Жанубий Октовлар, Қизилқумдаги Султон Увайс тоғи (485 м), Бўкантов (500 м), Етимтоғ (622 м), Томдитов (922 м), Аристонтов (698 м), Овминзатов (649 м), Қулжуқтов (785 м), Қозоқтов (613 м), Балхаш кўлининг жануби-ғарбида Желтов, Ойтов (1052 м) ва бошқа Булар палеозой тоғ жинсларидан ташкил топган, сувайирғич қисми турли тузилишга эга (қояли, текисланган юзалар), ён бағирлари кўпинча тик, қряли, кўплаб қуруқ сойлар билан кесилган. Турон текислигида мезокайнозой тоғ жинсларидан тузилган бир қанча қирлар (Бодхиз, Қорабел, Қорабовур, Оқтумшуқ ва бошқалар) мавжуд. Уларнинг ён бағирлари нишаброқ, атрофидаги текисликлар билан астасекин туташиб кетади, бал. 1000 м гача. Турон текислигида бир қанча ботиқлар (Борсакелмас, Аскаовдан, Мингбулоқ, Қорахотин, Оёқоғитма ва бошқалар) бор. Уларнинг уз. 40 км гача, эни 20 км гача (Қорагиё) етади. Ботиклар тубида бахрр фаслида вақтинчалик кўллар ғосил бўлади. Баъзиларда (мас., Сариқамишда) доимий кўл бор.
Турон текислигида Ўрта Осиёнинг йирик дарёлари: Амударё, Сирдарё, Зарафшоннинг тўртламчи даврда тентираб оқиши натижасида келиб чиққан қад. ўзанлари (Ўзбўй, Жанадарё, Ақчадарё, Мохондарё ва бошқалар) сақланиб қолган. Баъзи ўзанларнинг, мас., Ўзбўйнинг уз. 500 км дан зиёд, эни 300 м, чуқ. 40–50 м га етади. Турон текислигида тугайдиган кўпчилик дарёлар (Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Тажан, Мурғоб ва бошқалар) йирик делталар хрсил қилган. Уларнинг текис жойларида катта майдонга эга бўлган тақирлар, шўрхоклар вужудга келган. Каспий денгизининг шарқий, Орол денгизининг жануби-шарқий қисмларида денгиз текисликлари вужудга келган. Турон текислигининг катта қисмида эол жўякли қумлар, жўякқовак қумлар, барханлар, баъзи қисмларида (Устюрт, Каспий денгизи соҳилларида) карст релеф шакллари тарқалган.
Турон текислиги Турон шгитасида жойлашган. Унинг палеозой чўкинди, метаморфик ва магматик тоғ жинсларидан ташкил топган пойдевори ҳар хил чуқурликда ўрнашган, баъзи ҳудудларда, мас., Марказий Қизилқумда ер юзасига чикиб, янги тектоник харакатлар таъсирида паст тоғлар ҳосил бўлган. Плитанинг пойдеворини мезокайнозой ётқизиклари қоплаган. Иклими кескин континентал, шимолий кисмида мўътадил, жанубида субтропик иклим. Киши, шимолий кисмида совуқ, ёзи иссиқ, ҳавоси қуруқ, кам булутли. Январнинг ўртача температураси, шимолий кисмида —17°, —18°, жанубий қисмида эса 2°, 4°. Энг паст тра, шимолий қисмида —35°, —40°, жанубида — 20°, —25°. Июлнинг ўртача температураси 25°, 35°, шимолий кисмида 21°, 22°. Энг юқори температура 50° гача кўтарилади. Текисликнинг катта қисмида 200 мм дан кам ёғин тушади, энг кам ёғин (80–100 мм) Амударёнинг қуйи қисмида. Шимолий томонга ёғингарчилик кўпайиб, 300– 400 мм га етади.
Турон текислигида доимий оқар дарёлар йўқ, тоғлардан бошланувчи дарёлар (Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Или, Чу, Мурғоб, Тажан ва бошқалар) текислик ҳудудига етиб келади. Тектоник, антропоген кўллар (Орол, Балхаш, Сариқамиш, Айдаркўл, Денгизкўл ва бошқалар) мавжуд. Турон текислиги ер ости сувларига бой, лекин, уларнинг катта қисми шўр. Чучук ер ости сувлари Турон плитасининг пойдевори ва баъзи қум массивларида хрсил бўлган. Унинг ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёларда сув омборлари (Туямўйин, Тажан, Сариёз, Ҳовузхон, Йўлўтан) ва каналлар (Қорақум, Аму-Бухоро ва бошқалар) барпо этилган. Тупроқлари кулрангқўнғир, бўз, қумли, тақир, ўтлоқ, шўрхок, агроирригацион тупроклар. Уларнинг кўпчилиги шўрланган, чириндига бой эмас. Ўсимлик қоплами сийрак, қурғоқчилик шароитида субстрат таркибига мослашган, вегетация даври қисқа бўлган шувоқ, шўра, жузғун, қум акацияси, эфемер ва бошқа тарқалган, воҳаларда маданий ўсимликлар ўстирилади. Ҳайвонот дунёси ҳар хил, ҳайвонлар қурғоқчил шароитда яшашга мослашган. Бир қанча қўриқхоналар (Амударё, Бадайтўқай, Бодхиз, Борсакелмас, Ҳасанкўли, Репетек, Устюрт, Қизилқум, Қоплонқир) ташкил этилган. Турон текислиги турли табиий бойликлар (икҒшми, фойдали қазилмалар, чорвачилик озуқаси, ер)га эга. Фойдали қазилмалардан нефт, газ, олтин, фосфорит, қурилиш материаллари бор. Мурод Маматқулов.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |