Turshak
Туршак — данаги билан офтобда куритилган ўрик. Данаги этидан қийин ажраладиган, баргакка яроқсиз, майда ўрик навлари (Қандтак, Бобоий, Оқнуқул ва бошқа мевалари) Т. қилинади. Ҳосил йиғилгач, тозаланиб ювилади, сават ёки бордонларга ёйиб, куритилади. Ҳар 4—5 кунда ағдариб турилади. 8—15 кунда қуриб, Т. бўлади. Айрим жойларда Т.га курт тушмаслиги учун ўрикни қуритишга тайёрлашда уни савати билан анжир барглари солинган қайноқ сувга бир муддат ботириб олинади. Олтингугурт билан (ҳар 1 кг мевага 2—2,5 г дан) 1,5—2 соат мобайнида дудлаб қуритилганда ранг киради, сифати ортади. Т. таркибида 40—90% қанд, 1,2—6,9% кислота бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |