Tutanxamon
Тутанхамон (тахтга ўтиргандаги исми — Небхепрура) — Мисрда Янги подшолик даври (18сулола)да мил. ав. тахминан 1347—1337-йилларда ҳукм сурган фиръавн. Фиръавн Аменхотеп ИВ (Эхнатон)нинг Нефертитицан туғилган 3 қизи Анхесенпаатонга уйланган. Эҳтимол Аменхотепнинг укаси ҳам бўлган. Таҳминан 12 ёшида Тутанхамон (Атоннинг жонли образи дегани) номи билан тахтга ўтириб, 20 ёшга тўлмасдан вафот этган. Ҳокимият амалда вазир Эе ва бошқа амалдорлар қўлида бўлган. Тутанхамон даврида Эхнатоннинг диний ислоҳотлари бекор қилинган. Амон култига сажда қилиш тикланк*иҳ, Т.нинг ўзи Т. исмидан воз кечиб, фиръавн қароргоҳини Эхетатондан Фивага қайтарган.
Т.нинг шохлар водийсидаги мақбараси 1922-йил инглиз археологи Г. Картер томонидан топилган. Мақбара ўғри-қароқчилар томонидан таланмаган. Ундан Т.нинг олтин саркофагидан ташқари, ёш фиръавн тириклигида яхши кўрган санъат асарлари ва унинг қурол, буюмлари: олтин ниқоби, рафиқаси Анхесенпаатоннинг тасвири, фиръавн 2 ғилдиракли жанг араваси устида акс эттирилган ҳайкалча, олтин, ганч, қора ва қизил ёғочлардан ишланган ҳайкалчалар, ўқёй, ханжар, қутича, ўриндиқ ва бошқа буюмлар топилган. Бу ноёб санъат асарлари жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида намойиш этилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |