АНДИЖОН ҚИСҲЛОҚ ХО’ЖАЛИГИ ВА

АГРОТЕХНОЛОГИЙАЛАР ИНСТИТУТИ Қишлоқ хо’жалиги экинлари селексияси, уруг’чилик ва доривор о’симликларни етиштириш кафердаси ассистенти Г’оипова Паризод Мухтор қиз

         "ТУТДОСҲЛАР"               
                      Тутдошлар (Мораcеаэ) — икки уругпаллали ўсимликлар оиласи. Сут ширали дарахт, бута, баъзан сут ширасиз ўт ўсимликлар. Барглари навбатлашиб ёки қарамақарши жойлашган, бутун, ўйилган ёки қайчибарг, ёнбаргли. Тўпгуллари — кучала, бошоқ, рўваксимон ёки бўш шарсимон. Гуллари айрим жинсли, бир ёки икки уйли. Гулқўрғони оддий одатда, 4 бўлакли. Чангчиси тўртта, уруғчиси битта. Меваси данаксимон ёки ёнғоқча, бирлашиб этли тўпмева ҳосил қилади. Т.га 53 туркум ва 1400 га яқин тур киради. Асосан, тропик ва субтропик мамлакатларда, қисман ўрта минтақада тарқалган.
Cастилла эластиcа

Т.нинг энг йирик туркумларидан бири фикус (Фиcус) доим яшил ёки барг тўкадиган дарахт, бута, баъзан ўт ўсимликлари ҳисобланади. 1000 га яқин тури бор. Барги турли шаклда, ёнбаргли, кўпинча тўкилувчан. Фикуслардан анжир (Ф. cариcа) узоқ яшовчи дарахт. Барглари оддий, 3—5 бўлакчали, тўкилувчан. Гуллари тўпгулининг ичида ўрнашган. Т. нинг яна бир йирик туркуми тут (Морас) Шимолий ярим шарнинг мўътадил минтақаларида тарқалган.

Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида экиладиган (асосий ватани Хитой, Япония) меваси анжирга ўхшаш қоғоз дарахти, Шимолий Америкада ўсувчи тиканли дарахт — маклюра, фақат тропик мамлакатларда ўсадиган меваси ажойиб нон дарахти, Малайя архипелагида тарқалган сут шираси ғоят заҳарли салобатли дарахт — заққум ҳам Т.га мансуб.