Тутковул — Жанубий Тожикистондаги (Нурек шаҳридан жан.да) қад. манзилгоҳ харо-баси. Майдони тахминан 1 га. 1963—69 йилларда қазиш ишлари олиб борилган. Мезолит (мил. ав. 10—9-минг йиллик) ва неолит (мил. ав. 7 — 5-минг йиллик) даврларига оид қатламлар аниқланган. Топшан ясалган ярим айлана ўчоқлар, тош парчаларидан териб ишланган "турар жой майдончалари" чиққан. Сопол буюмлар учрамаган. Неолит даври қатламлари учун бутун, яхлит тош ва тош парчаларидан ясалган қўпол қуроллар, микролит кўринишидаги кремнийдан ишланган асбоблар хос. мезолит даври қатламидан эса кўплаб геометрик шаклдаги (трапециясимон) қуроллар чиққан. Неолит қатлами ос-тидан аёл ва 3 гўдакнинг бош суяклари топилган, уларнинг барчаси ев-ропеоид ирққа хос. Т. аҳолиси неолит даврида ибтидоий чорвачилик билан шуғулланган.