Тутмес — қад. миср ҳайкалтароши; мил. ав. ХИВ асрдаяшаган. Фиръавн Амонхотеп ИВ (Эхнатон) саройида "ҳайкалтарошлар бошлиғи" мақомида бўлган. Мисрнинг қад. пойтахти — Ахетатон (ҳозирги Амарна)да ишлаган. Т. асарлари жаҳон санъатининг дурдоналаридир; у ишлаган фиръавн ва малика Нефертити (ҳозирги Қоҳира музейи, Берлин давлат музеии ва бошқаларда) ҳайкаллари шаклининг ўта нозиклиги, қиёфаларининг ҳаяжонли улуғворлиги билан диққатга сазовор.