Тувалу (Тувалу) – Океанияда, Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган давлат. БМТ аъзоси. Майдони 26 км², аҳолиси 11,15 минг киши (2002). Пойтахти Фунафути шаҳри. Аҳолисининг кўпчилиги тувалулар. Расмий тил – инглиз тили, шунингдек, полинезия тилларидан бири – тувалулар тили ҳам қўлланади. Диндорларнинг аксарияти протестантлар.

Тувалу
Шиор: Тувалу мо те Атуа
Тувалуча: Тувалу Ҳамма нарсага қодирлик учун
Мадҳия: Тувалу мо те Атуа
Тувалу Ҳамма нарсага қодирлик учун
Location of Tuvalu
Пойтахт Фунафути
Расмий тил(лар) Тувалуча
Инглизча
Ҳукумат Ҳамдўстлик
Елизавета ИИ
Филоимеа Телито
Маатиа Тоафа
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
1-октабр 1978
Майдон
• Бутун
26 км2 (229-ўрин)
• Сув (%)
аҳамияциз
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
11,636 (225-ўрин)
• Зичлик 447/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$012.2 мил. (228-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,048
Пул бирлиги ААҚШтралиан Доллар (АУД)
Вақт минтақаси УТC+12
• Ёз (ДСТ)
УТC+12
Қисқартма ТВ
Телефон префикси 688
Интернет домени .тв

Давлат тузуми

Т. – Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи мустақил давлат (Ҳамдўстлик мамлакатлари давлат ва ҳукумат бошликлари анжуманларида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас). Амалдаги конституцияси 1978-йил қабул қилинган. Давлат бошлиғи – Буюк Британия қироличаси, унинг номидан генералгубернатор давлатни бошқаради; у бош вазир тавсиясига биноан, Т. фуқаролари орасидан тайинланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали парламент, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Т. маржонлардан ҳосил бўлган 9 та оролда жойлашган. Ер юзаси пасттекислик; фақат бута ва майда дарахтлар ўсади. Иқлими илиқ ва нам, кучли тўфон бўлиб туради. Ўртача йиллик температура 27°, йиллик ёғин миқдори 2500–3300 мм. Ҳайвонот дунёси қушлар ва ҳашаротлардан иборат.

Тарихи

Т. оролларига мил. 1минг й.лик ўрталаридан полинезлар кўчиб кела бошлаган. Оролларга европаликлардан дастлаб 1568-йил испанлар борган.

1850—75 йилларда қул савдогарлари Т. аҳолисининг бир қисмини Австралияда ишлатиш учун олиб кетганлар. Қул савдоси ва юқумли касалликлар сабабли аҳоли 10 баравар камайиб кетган. 1892-йил Т. оролларини Буюк Британия эгаллаб олиб, Гилберт о.лари билан бирга Британия протекторатига бирлаштирган, 1916-йил Гилберт ва Эллис о.лари номи билан мустамлакага айлантирган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Т.да Америка қўшинлари жойлашиб, Гилберт архипелагини босиб олган японларга қарши курашган. 1974-йил референдум натижасида Т. аҳолисининг кўпчилиги Гилберт о.ларидан ажралиб чиқиш учун овоз берди. 1975-йил Т. Британиянинг алоҳида мустамлакаси бўлди, 1978-йил 1 октабрда Ҳамдўстлик таркибидаги мустақил давлат деб эълон килинди. Т.да сиёсий партия ва касаба уюшмалари йўқ. Т. – 2000-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 1 октабр – Мустақиллик куни (1978).

Хўжалиги

Т. аграр мамлакат. Иқтисодиётининг асоси – қишлоқ хўжалиги. Кокос палмаси, таро, пулака (таронинг бир тури), нон дарахти, банан ўстирилади, сабзавот экилади. Чўчқа ва товуқ боқилади. Балиқ овлаш билан шуғулланилади. Кокос ёнғоғининг бир қисмидан копра ажратиб олинади. Ҳунармандчилик (чиғаноқдан безаклар ясаш, сават тўқиш ва бошқалар) ривожланган. Енгил саноат корхоналари бор. Транспорти унчалик ривожланмаган. Фунафути о.да денгиз причали бор. 6 орол ўртасида авиация катнови йўлга қўйилган. Четга кийим, поябзал, копра, мева ва сабзавот чиқаради. Четдан машина ва ускуна, озиқ-овқат ва саноат моллари, энергия ресурслари олади. Ташқи савдода Фижи, Австралия, ЖАР билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги – австралия доллари. Т. радиоси ишлайди (1975-йил ташкил этилган).Бундан ташқари