Tver
Твер (1931—90 йилларда Калинин) — Россия Федерацияси Твер вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Тверда дарёсининг Волгага куйилиш жойидаги даре порти. Транспорт йўли стансияси. Москвадан 167 км шимоли-ғарбда. Аҳолиси 457,0 минг киши (1998).
Твер тўғрисидаги дастлабки маълумотлар солномаларда 1164-йилда келтирилган. 1247-йилдан Твер князлигининг маркази. Руснинг иқтисодий сиёсий ва маданий марказларидан бири. ХИВ асрнинг 1ярмида мўғулларга қарши ҳаракатнинг етакчиси бўлган. 1327-йилда шаҳарда мўғулларга қарши катта қўзғолон кўтарилган. 1466-йилда тверлик сайёҳ Афанасий Никитин Ҳиндистонга саёҳат қилган. 1485-йилдан Т. Москва давлати таркибида. 1775-йилдан Твер наместничествоси, 1796-йилдан губерняси маркази. 1941 октабр-декабр ойларида немис фашистлари шаҳарга жиддий шикает етказган.
Тверда машинасозлик (вагонлар, экскаваторлар, электр аппаратураси ва бошқалар), енгил (ипгазлама, камвол комбинатлари ва бошқалар), кимё (кимё толаси, сунъий чарм маҳсулотлари ва бошқа ишлаб чиқариш.), полиграфия, озиқ-овқат саноатлари корхоналари бор, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
5 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), З театр, филармония, музейлар (тарихиймеъморий ва адабий, Твер турмуши, Салтиков — Шчедрин ва бошқалар), картиналар галереяси мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан "Белая Троица" черкови (1564), Успение собори (1722), классицизм стилидаги тураржой ва жамоат биноларининг ансамбллари (ХВИИИ—ХИХ асрлар) сақланган.[1]
Манбалар
- ↑ "Твер" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |