Твист (инг. тwист — айланиш) — замонавий рақс, рокнролл шаклларидан. Тез суръат, аниқ ритм, 4/4 ўлчови билан ажралиб туради. 1960й.лар бошидан америкалик ҳабаш эстрада хонандаси ва раққос Ч. Чекер ижросидаги "Тҳе Тwист" (Х. Беллард мусиқаси, 1960) қўшиғи орқали машҳур бўлиб, 1970й.ларда кўпгина мамлакатлар ёшлари орасида оммавийлашган.