„Тwилигҳт“ — америкалик ёзувчи Степҳениэ Меернинг кўп қисмли машҳур романи. Китобларнинг ҳар бири вампирни севиб қолган бош қаҳрамон Белла Сwан исмли қиз билан содир бўлган воқеаларни тасвирлайди. Китоб 5 қисмдан иборат бўлиб, барча қисм ҳам бесцеллерларга айланди ва дунёнинг 37 тилига таржима қилинган (АСТ нашриёти). 2010-йил ҳолатига кўра, Тwилигҳт сериясидаги китобларнинг умумий сотуви 116 миллион нусхадан ошди[1][2]. Степҳани Меер ўзининг ушбу асар асосидаги китоблар тўпламини достон деб атайди, гарчи унда достонга хос белгилари бўлмаса ҳам[3].

Тwилигҳт
Муаллиф Степҳениэ Меер
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Жанр Романтик, фентези, ёшлар адабиёти
Нашриёт Литтле Броwн ва Cо
Ёзилган йили 2005-йил

Китоблар серияси

Ҳозиргача 2005-йилдан 2020-йилгача 5 та филм ва 7 та китоб расман чиқарилган. Сўнгги китобнинг бир нечта бўлимлари (Ярим тунда қуёш(2020)) 2008-йилда Интернетда тугалланмаган ҳолда пайдо бўлди[4].

Маер 2020-йил август ойида Тwилигҳт романининг 2 та қўшимча қисми устида ишлаётганини маълум қилди. Муаллиф дастлаб асл китобни тугатгандан кейин бу ҳикояларни ёзишни давом эттириш ниятида эди[5].

Тwилигҳт. 1-қисм тафсилоти

Белла Сwан Аризона штатининг Феникс шаҳридан отаси билан Форкс, Вашингтонда яшаш учун кўчиб ўтади. Сабаб отаси билан онаси ёшлигида ажрашгани учун онаси саёҳат қилишни севадиган бейсболчига турмушга чиқади ва онаси у билан кетиши сабаб Белла отаси билан қолишга қарор қилади. Форксга кўчиб ўтгандан сўнг, Белла юқори синф ўқувчилари мактабида беихтиёр сирли келишган бола Эдwард Cулленни ёқтириб қолади ва охир-оқибат у инсон эмас, балки ҳайвонлар қонини ичадиган вампирлар оиласининг бир аъзоси эканлигини билиб олади. Эдwард ва Белла бир-бирини севиб қолишади ва Вампирларнинг бошқа уруғидан бўлган ёвуз вампир Жеймс Беллани овлашга интилади. Эдwард ва бошқа Cулленлар Беллани ҳимоя қиладилар. У Фениксга қочиб кетади ва у ерда уни ўлдирмоқчи бўлган Жеймсга дуч келади. У оғир яраланади, аммо Эдwард уни қутқаришга улгуради ва улар Форксга қайтишади.

Янги ой.

Белла билан бирга бўлса унга зиён етишини ўйлаган Cулленлар оиласи ва Эдwард ҳам Форксни тарк этади. Белла Эдwард кетганидан сўнг қаттиқ тушкунликда юради ва бу ҳолдан қутулиш учун бўрига айланиши мумкинлигини англаган қадимги Ҳиндулар қабиласидан бўлган Жаcоб Блаcк билан дўстлашади. Жаcоб ва унинг қабиласининг бошқа бўрилари дўсти Жеймснинг ўлими учун қасос олмоқчи бўлган вампир Виcториадан ҳимоя қилиб юришади. Тушунмовчилик туфайли Эдwард Белла ўлган деб ҳисоблайди. Эдwард Италиянинг Волтерра шаҳрида ўз жонига қасд қилишга қарор қилади, лекин уни Эдwарднинг синглиси Алиcе ҳамроҳлиги билан Белла тўхтатиб қолишга улгуради. Улар кучли вампирлар клани Волтури билан учрашадилар ва фақат яқин келажакда Белла вампирга айланиши шарти билан озод қилинадилар. Белла ва Эдwард яна бирлашади. У ва Калленлар яна Форксга қайтадилар.

Ой тутилиши.

Вампир Виcториа Cулленлар оиласига қарши жанг қилиш ва қасос олиш ниятида Беллани ўлдириш учун „янги туғилган“ вампирлар армиясини яратади. Айни пайтда, Белла Эдwард билан муносабатлари ёки Жаcоб билан дўстлиги ўртасида танлов қилишга мажбур бўлади. Жаcоб ҳам Эдwарт сингари Беллани севгани сабаб қиз ундан воз кеча олмайди. Белланинг илтимосига кўра Эдwарднинг вампирлар оиласи ва Жаcобнинг бўрилар тўплами Виcториа ва унинг вампирлар армиясини йўқ қилиш учун кучларини бирлаштиради. Охир-оқибат, Белла Жаcобнинг дўстлигидан кўра Эдwарднинг севгисини танлайди ва унга турмушга чиқишга ҳамда Вампирга айланишга рози бўлади.

Тонг

Белла ва Эдwард турмуш қуришади, асал ойига кетганларида Белла ноодатий тарзда ҳомиладор бўлиб, уларнинг асал ойи қисқаради. Чунки вампирдан насл қолиши иложсиз эди. Унинг ҳомиласи тез ўсиб боради, уни жуда заифлаштиради. У ўзини ва Эдwарднинг ярим вампир, ярим инсон қизи Ренесмини дунёга келтиргач, деярли вафот этади. Эдwард Белланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унга ўзининг заҳарни юборади ва уни вампирга айлантиради. Бошқа уруғдан бўлган вампир Ренесмини кўриб қолади ва уни „ўлмас бола“ деб адашади. У Волтурига хабар беради, чунки бундай мавжудотларнинг бўлиши вампирлар қонунига зид эди. Cулленлар Ренесми ўлмас эмас, балки ноёб инсон ва вампир бола эканлигини тасдиқлай оладиган вампир гувоҳларини тўплайди. Кескин тўқнашувдан сўнг, Cулленлар ва уларнинг гувоҳлари Волтуриларни боланинг вампирлар ёки уларнинг қонунлари учун хавф туғдирмаслигига ишонтиришади ва Волтури уларни тинч қўяди. Қизчани бўри бола Жаcоб ўз ҳимоясига олади ва бўрилар қабиласи Cулленлар билан дўст бўлиб қолишади.

Бреэ Таннернинг қисқа умри

Китобнинг бу қисмининг давомийлиги „Тутилиш“ воқеалари билан бир вақтда содир бўлади. Китоб янги қабул қилинган вампир Бреэ Таннернинг қисқа умри ҳақида ҳикоя қилади. Шу билан бирга янги туғилганлар армиясидан бири, унинг атрофида Cулленларга қилинган ҳужум, ўз навбатида, „Тутилиш“ сюжети айланади.

Роман қаҳрамонлари

1Белла бош қаҳрамон

2 Эдвард вампир (Белла ёқтирган)

3Чарли Белланинг отаси

4 Рене Белланинг ойиси

5 Эсми Эдварднинг тутинган онаси

6Жейкоб Блейк бо'ритус Белланинг энг яқин до'сти

Карлайл Эдварднинг тутинган отаси

Одамлар

Исм
Белла Сwан
Чарлиэ Сwан
Ренеэ Дwер
Биллй Блаcк
Тйлер Cроwлей
Лаурен Маллорй
Мике Неwтон
Жессиcа Станлей
Ангела Wебер
Эриc Ёркиэ
Жасон Женкс
Эмилй Ёунг
Ангела Wебер

Вампирлар

Исм
Эдwард Cуллен
Ренесми Cуллен
Cарлисле Cуллен
Эсме Cуллен
Алиcе Cуллен
Эмметт Cуллен
Росалиэ Cуллен
Жаспер Ҳале
Волтури
Виcториа
Жамес cовен
Лаурент
Бреэ Таннер

Бўрилар

Исм
Жаcоб Блаcк
Сам Улей
Қуил Атеара В
Эмбрй Cалл
Паул Лаҳоте
Жаред Cамерон
Леаҳ Cлеарwатер
Сетҳ Cлеарwатер
Cоллин Литтлесеа ва Брадй Фуллер
Эпҳраим Блаcк

Тwилигҳт романи асосидаги филмлар

2008-йилда „Тwилигҳт“ романи суратга олинди. Режиссёр Кетрин Ҳардвик. Мелисса Розенберг Степҳани Меер китоби асосида ссенарий ёзган, Картер Бёрвелл бастакор сифатида хизмат қилган. Эдwард ва Белла ролларини Роберт Паттинсон ва Кристен Стеwарт[6] ижро этган.

Биринчи китоб асосида суратга олинган филмнинг катта прокатидан сўнг, „Янги ой“ ва „Ой тутилиш“ китобларини ҳам суратга олишга қарор қилинди. Бироқ, Суммит Энтертаинмент Кетрин Ҳардвикнинг хизматларидан воз кечишга қарор қилди ва Янги Ойнинг суратга олинишини Чрис Wеитз бошқарган. Актёрлар таркиби ўзгаришсиз қолди. Филмнинг чиқиш санаси 2009-йил 20-ноябр[7].

Филмнинг жаҳон премераси 2010 -йил 30-июнда бўлиб ўтди[8].

Тонг отиши икки қисмга бўлинган:Тwилигҳт:Тонг отиши — 1-қисм(11/17/2011-йилда чиқарилган) ва Тwилигҳт: Тонг отиши — 2-қисм(11/15/2012-йил чиқарилган))[9].

Филм Релиз санаси Режиссор(лар) Ссенарийчи(лар) Продусер(лар)
Тwилигҳт 21-ноябр, 2008-йил Cатҳерине Ҳардwиcке Мелисса Росенберг Грег Моорадиан, Марк Морган ва Wйcк Годфрей
Тҳе Тwилигҳт Сага: Неw Моон 20-ноябр, 2009-йил Чрис Wеитз Wйcк Годфрей ва Карен Росенфелт
Тҳе Тwилигҳт Сага: Эcлипсе 30-июн, 2010-йил Давид Сладе
Тҳе Тwилигҳт Сага: Бреакинг Даwн Парт 1 18-ноябр, 2011-йил Билл Cондон Wйcк Годфрей, Карен Росенфелт ва Степҳениэ Меер
Тҳе Тwилигҳт Сага: Бреакинг Даwн Парт 2 16-ноябр, 2012-йил

Манбалар

  1. ↑ Горкиэ слези Кристен Стюарт — 1 Июля 2009 — Тwилигҳт Руссиа. Сайт для поклонников Сумеречной саги
  2. ↑ Неw стар аутҳорс маде, олд онес редисcоверед ин 2008 — УСАТОДАЙ.cом
  3. ↑ Почему „Сумерки“ називаюця сагой?
  4. ↑ Степҳениэ. „Миднигҳт Сун“ (эн-УС). Степҳениэ Меер (2008-йил 28-август). Қаралди: 2022-йил 4-апрел.
  5. ↑ А. Б. C. Неwс. „Степҳениэ Меер сайс море 'Тwилигҳт' боокс аре планнед“ (эн). АБC Неwс. Қаралди: 2022-йил 4-апрел.
  6. ↑ „ИМДб - Тwилигҳт“. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-июл.
  7. ↑ „ИМДб - Сумерки. Сага. Новолуние“. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-июл.
  8. ↑ „Режиссёр и дата выхода“. 2009-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-июн.
  9. ↑ „Студия Суммит официально разделила «Рассвет» (энг)“. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-июл.