Чамлар — Камбожа, Ветнам ва Таиланддаги халқ. 290 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Индонезия тил гуруҳига мансуб тилда сўзлашади. Диндорлари, асосан, ҳиндуизмга эътиқод қилади, Камбожада сунний мусулмонлар бор.