Tyuyamunit
Qiyofa
Тюямунит, туямуйинит (Фарғона водийси Туямуйин кони номидан) — уранли слюдалар гуруҳига мансуб минерал. Уран манбаи. Кимёвий таркиби Cа[(УО2)2В2Ог]58,5Ҳ2О. Ромб сингонияда кристалланади. Майда тангачалардан иборат тупроқсимон масса ҳолида бўлади. Тоғ жинслари бўшликдарида қобиқ ва гардлар шаклида ҳам учрайди. Сариқ, баъзан яшил, қиғиш рангда товланади. Мўрт. Қаттиклиги 2, зичлиги 4,3 г/см3. Кучли радиоактив. Уран минераллари мавжуд бўлган конларнинг оксидланиш зонасида ҳосил бўлади. Карнотит, ванадат, барит, гипс ва бошқалар билан ассоциацияда учрайди.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |