уТубе.уз — таълимий видео портал. уТубе.уз порталида кўплаб видео маърузалар ва видео дарсликлар, турли йўналишлар бўйича семинар ҳамда интервюлар тўпланган[1]. Портал таълим олишнинг замонавий шаклларини (масофали, синхрон, узлуксиз) тақдим этади. Материалларни он-лине кўриш ҳамда кўчириб олиш имконияти мавжуд. 2022-йил май ҳолатига кўра уТубе.уз таълимий видеопорталда 30,200 дан ошиқ видеолар бор. Видеопорталга маълумотлар мунтазам равишда янгиланиб турилади.

Тарихи

Видео портал 2009-йилда ташкил этилган. Дастлаб Ўзбекистоннинг бой тарихи ва таълимий-илмий, маънавий-ахлоқий ҳамда маданий аҳамиятга эга ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

Видео маʻлумот юклаш

Порталга видеоларни юклаш учун ИД.УЗ тизимидан рўйхатдан ўтиш талаб қилинади[2].

Видеоларнинг формати бўйича талаблар

.ави,.wебм,.мп4,.мпег,.мовиэ,.мов,.мв ва.мкв. форматларидаги видеоларни жойлаштириш имконияти мавжуд.

Видеоларнинг ҳажми бўйича талаблар

2 000 Мб ҳамжгача бўлган видеоларни сайтга жойлаштириш мумкин. 2000 Мб дан ошиқ видеолар сервер томонидан қабул қилинмайди ва сайтга жойлаштирилмайди. Юкланган барча видеофайллар формат қилинган ҳолда 854пх га 480пх ўлчамдаги. мп4 форматга ўзгартирилади.

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://утубе.уз/уз/[сайт ишламайди] уТубе.уз — Таълимий видео портал
  2. ↑ Ягона идентификация тизими