Учар итлар, тунги қанотдорлар (Роусеттус) — қанотдор кўршапалаклар уруғи. Гавдасининг узунлиги ўртача 13 см, думи 1,4 см. Ҳозирча аниқланган 13 тури бор. Африка, Жанубий Осиё, Малайзия ва Тинч океанидаги кенг тарқалган. Ғорлар ичида яшайди. Қоронғи ғорларда эхолокация ёрдамида мўлжал олади. Баъзан барча қанотдор кўршапалаклар „учар итлар“ деб аталади.