Учма, оташак (Cератоcепҳалус Моэнч.) — айиқтовондошларга мансуб бир йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда 2 тури — тўғритумшуқ У. (Cтестиcулатус (Cранц) Бесс.) ва илмоқтумшуқ У. (С. фалcатус (Л.) Перс.) ўсади. Тўғритумшуқ У. пояси 1—7 см, илмоқтумшуқ У.нинг бўйи 3—10 см, тумшуғи қайрилган. Барги панжасимон камбар бўлакчали, илдиз бўғзида жойлашган. Гули сариқ. Меваси тумшуқсимон ўсимтали, поя учида бошоққа ўхшаб тўпланган. Уруғи куздаги биринчи ёмғирдан кейин униб чиқади; март— апрелда гуллаб уруғлайди. У. чўл ва адирлардаги ўтлоқларда, экинлар орасида кўп учрайди. Таркибида заҳарли модда бор. Тўғритумшуқ учма, У.дан кўпинча қўй ва эчкилар заҳарланади. Ўзбекистонда кенг тарқалган.