Учтут — Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги қишлоқ номи. Ном таркиби: уч + тут. „Уч“ сўзи учдона, яъни миқдор билдирувчи сон маъносини беради; шунингдек, ҳудуднинг охирги, чеккадаги нуқтаси маъносида ҳам ишлатилади. „Тут“ эса оқ ва ширин мева берадиган, барги ипак қуртига озиқ бўладиган, танаси қаттиқ ва қизғиш ёғочли дарахтни англатади. Шу билан, Учтут қишлоғи номи ёнма-ён жойлашган учта тут дарахти мавжуд бўлган ҳудудни билдиради. Бошқа бир изоҳга кўра, Учтут — белгиланган ҳудуднинг охирги (уч) қисмида тут дарахти ўсган маскан сифатида талқин қилинади.

Манбалар