Udit Narayan
Удит Нараян[сайт ишламайди] — ҳинд қўшиқчиси, қўшиқлари асосан ҳинд филмларида қўшиқлар куйлайди.
| Удит Нараян | |
|---|---|
| Таваллуди |
1955-йил 12-январ Байхи, Супол тумани, Биҳар, Ҳиндистон |
| Фуқаролиги | Ҳиндистон |
| Касби | хонанда, қо'шиқчи, |
| Фаолият йиллари | 1980-йилдан ҳозирги кунга қадар |
| Мукофотлари | Энг яхши эркак ижрочи учун Филмфаре мукофоти, Энг яхши эркак ижрочи учун ИИФА мукофоти, Лата Мангешкар мукофоти, Энг яхши эркак ижрочи учун Миллий кино мукофоти |
Удит Нараян
1955-йил 1-декабрда туғилган[1]. У бошқа турли тилларда, жумладан, телугу, каннада, тамил, бенгал, одиа[2], бхожпури, непал, малаялам, ассам, багели ва маитили тилларида ҳам куйлаган хонанда[3]. У 4 та Миллий кино мукофоти[4] ва 5 та Филмфаре мукофоти билан 20 та номинация бўйича ғолиб бўлган. У 1980-йилда „Унеэс-Беэс“ филмида ўзининг ҳиндча дебют ижросида Муҳаммад Рафи билан, 1980-йилларда эса Кишоре Кумар билан қўшиқ куйлаган. Охир-оқибат, у 1988-йилда Амир Хон ва Жуҳи Чавла ролларини ўйнаган „Қаямат Се Қаямат Так“ филмида ўз белгисини қолдирган. Унинг „Папа Кеҳте Ҳаин“ қўшиғи 1980-йилларда биринчи Филмфаре мукофотини қўлга киритишига саба бўлган ва Болливудда ўзини кўрсатган ажойиб ижроси билан чиққан эди. У Филмфаре мукофотлари тарихида ўттиз йил давомида (1980, 1990 ва 2000-йилларда) ғолиб чиққан ягона эркак қўшиқчи ҳисобланади.
Қаямат Се Қаямат Такнинг[сайт ишламайди] 8 миллиондан ортиқ сотилган муваффақиятидан сўнг, саундтрек 1980-йилларнинг энг кўп сотилган албомларидан бирига айланган. Саундтрек Ананда-Милинда[5] ҳамда Ҳиндистоннинг етакчи рекорд ёрлиқларидан бири бўлган Т-Сериэс учун карерадаги ютуқ ҳисобланади[6]. Шундан сўнг у мусиқа режиссёрларининг севимлиларидан бирига айланади. 1990-йилларда у минглаб қўшиқларни, жумладан, ҳинд ва непал тилларида куйлаган, қўшиқларни ижро этган. Непал қироли Бирендра Бир Бикрам Шоҳ Дев унинг хизматларини эътироф этиб, 2001-йилда уни Горха Дакшина Баху ордени билан тақдирланган, шундан сўнг 2009-йилда Ҳиндистон кино ва мусиқасига қўшган ҳиссаси учун Падма Шри ордени билан мукофотланади[7]. 2016-йилда Ҳиндистон ҳукумати томонидан Падма Бҳушан билан тақдирланади[8]. Читрагупта Синеятра Самман 2015 Бхожпури киносига қўшган ҳиссаси учун муносиб мукофотланган[9]. Унинг 21 га яқин треклари ББCнинг „Барча замонларнинг 40 та энг зўр Болливуд саундтреклари“ рўйхатига киритилган ажойиб бетакрор хонандадир[10].
Дастлабки йиллардаги ҳаёти
Нараян Жа 1955-йилда непаллик отаси Харекришна Жа ва ҳиндистонлик онаси Бҳуванешвари Жа оиласида Майтил Брахминлар оиласида туғилган[11][12]. 2009-йилда Нараян Ҳиндистоннинг Падма Шри фуқаролик шарафи билан тақдирланганида, унинг Непалда туғилганини даъво қилиб, унинг Ҳиндистон фуқаролигини шубҳа остига олган хабарлар пайдо бўлди. Бироқ Удит Нараяннинг ўзи бу хабарларни „мутлақо ёлғон“ деб атади ва Бихар штатининг Супаул туманидаги Баиси қишлоғида она томонидан бобоси ва бувиси уйида туғилганини айтади[13]. Падма Шрини қабул қилгани Непалда танқидга учраганида[13], у Непалнинг Кантипур газетасига „Непалдан, лекин онасининг уйи Бихареда“ эканлигини айтди[14]. 2017-йилда Ҳиндистоннинг Оутлоок журналига берган интервюсида у Баиси шаҳрида туғилганини аниқлаб берди ва отаси Харекришна Непалнинг Сагарматҳа зонаси, Саптари тумани, Бҳардахи шаҳрида туғилганлигини тушунтирди. 2018-йил сентабрида Удит Нараян Шимолий Американинг Биҳар Жҳаркҳанд ассоциацияси томонидан ўтказилган маросимда ўзини биҳарилик деб таништирганини эълон қилади. Нараян Биҳар, Кунаули, Супаул, Ҳиндистон, Жагешвар ўрта мактабида ўқидива у ерда ССCни тамомлаган ва кейин ўрта маълумотни Ратна Ражя Лакшми кампусида, Катманду, Непалда тамомлаган[12]. Унинг отаси Ҳарекришна Жа фермер бўлган, онаси эса Бҳувнешвари Деви эса унинг карерасини рағбатлантирган халқ қўшиқчиси ҳисобланган[15].
Шахсий ҳаёти
2006-йилда Ранжана Нараян ўзини Нараяннинг биринчи хотини деб даъво қилади, аммо Нараян буни доимо рад этиб келган. Кейинчалик у уни хотини сифатида қабул қилади ва уни боқишга ваъда беради[16][17]. Нараян икки марта турмушга чиқди, аввал Ранжан Нараян Жага, кейин эса Дипа Нараян Жага. У Дипа Нараян билан муносабатларини Ранжана Нараян билан турмуш қурганида бошлаган эди. Нараян ва Дипа 1985-йилда турмуш қуришган. Унинг Дипа Нараяндан Адитя Нараян исмли ўғли бор[18], у ҳам қўшиқчи, хонанда[19].
Бошқа иш фаолияти
Нараяннинг дўсти Жиянд Наwаб Дидаг унга ижрочи сифатида сайланиш учун ишини эскисидан замонавийга ўзгартиришни таклиф қилди, аммо бу иш бермади. 1973-йилги эски филмларни ҳисобга олиб, Нараян Синдоор деб номланган Непал филми учун қўшиқ куйлайди. Бу непаллик комедиячилар Гопалараж Маинали (Чангкҳе) ва Басундҳар Бҳушал (Наккали) томонидан яратилган комедия қўшиғи бўлган. Нараян бу қўшиқни ҳозир ҳинд филмларида Пурнима номи билан танилган Сушма Шрестҳа билан куйлаган. Нараян, шунингдек, 1985-йилда Непалнинг иккита филми — Кусуме Румал ва Пирати филмларида рол ўйнаган. 2004-йилда у ўзининг биринчи киносиз Непал албоми „Упаҳаар.“ ни чиқаради, унда у рафиқаси Дипа Жа билан дуэт куйлайди. Нараян шунингдек, Бҳажан Сангам, Бҳажан Ватика, И Лове Ёу, Дил Деэwана, Еҳ Дости, Лове ис Лифе, Жаанам, Жҳумка де Жҳумка, Сона Но Гҳадуло, Дҳули Ганга ва Ма Тарини каби кўплаб яккахон албомларга эга[20]. Нараян Ҳиндистонда ва ҳорижда кўплаб саҳна асарларида иштирок этган ва кўплаб мукофотларга сазовор бўлган эди. Улар орасида Сcреэн Видеоcон мукофоти, МТВ энг яхши видео мукофоти ва Ҳиндистон фахри олтин мукофоти бор. 2010-йилда Нараян Мадҳушри билан бирга инглиз мустақил филми „Гарри турмушга чиқишга ҳаракат қилганда“ қўшиқ куйлади. Нараян, шунингдек, Кумар Сану билан „Еҳ Дуниян Газаб Ки“ телекўрсатуви учун қўшиқ куйлади[21]. 2015-йилда у Меланчолиа Мега Кампаниясида иштирок этди, унда 421 непаллик санъаткорлар 33 дақиқа 49 сония давом этган атроф-муҳит ҳақида қўшиқ ижро этишди, унда 365 нафар санъаткор 2016-йил 19-май куни Радио Непал студиясида Гиннеснинг рекордлар китобини ўрнатган. Уни эколог Нипеш ДҲАКА ёзган ва тузиб берган[22][23].
Ҳаволалар
ҳттпс://м.имдб.cом/наме/нм0621257/ ИМДб (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-08-10 санасида архивланган)да ҳттпс://м.фаcебоок.cом/УдитНараянОффиcиал Фаcебоокда
Манбалар
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://www.мид-дай.cом/энтертаинмент/боллйwоод-неwс/артиcле/адитя-бакес-а-cаке-фор-фатҳер-удит-нараян-он-биртҳдай-16736163. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://гаана.cом/артист/удит-нараян/одиа-сонгс. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://м.тимесофиндиа.cом/топиc/Удит-Нараян. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://www.филмибеат.cом/ампҳтмл/боллйwоод/феатурес/2018/ҳаппй-биртҳдай-удит-нараян-сих-бест-сонгс-оф-тҳе-принcе-оф-плайбаcк-сингинг-279998.ҳтмл. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://эн.м.wикипедиа.орг/wики/Индиа_Тодай. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://эн.м.wикипедиа.орг/wики/Охфорд_Университй_Пресс. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттп://www.радиоандмусиc.cом/энтертаинмент/эдиториал/неwс/160125-севен-еарс-афтер-падма-шреэ-удит-нараян. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://эн.м.wикипедиа.орг/wики/Падма_Бҳушан. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://катҳмандупост.cом/арт-энтертаинмент/2016/01/25/удит-нараян-то-реcеиве-индиас-падма-бҳушан. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://www.ббc.cо.ук/асианнетwорк/феатурес/топ40_соундтраcкс_10_01.штмл. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://неwсабле.асианетнеwс.cом/энтертаинмент/эхcлусиве-удит-нараян-он-cомплетинг-40-еарс-ин-боллйwоод-биттернесс-оф-струггле-макес-суccесс-сwеэтер-қд00cc. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ 12,0 12,1 „Удит Нараян“. ҳттпс://www.оутлоокиндиа.cом/магазине/сторй/сонг-оф-лифе-диарй/298795. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ 13,0 13,1 „Удит Нараян“. ҳттпс://www.ҳиндустантимес.cом/мусиc/геттинг-падма-шри-а-дреам-cоме-труэ/сторй-йиоҳУwВр91ЛВН8cЛЖ8ГР3Ҳ.ҳтмл. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://м.тимесофиндиа.cом/wорлд/соутҳ-асиа/Артистес-ҳаве-но-бордерс-Удит-Нараян-теллс-Непал/артиcлешоw/4037648.cмс. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://www.патнадаилй.cом/индех.пҳп/неwс/13809-биҳар-жҳаркҳанд-ассоcиатион-оф-нортҳ-америcа-ҳонорс-сингер-удит-нараян.ҳтмл. 2018-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://м.тимесофиндиа.cом/индиа/Удит-Нараян-меэц-фирст-wифе-Ранжана/артиcлешоw/1694218.cмс. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://м.тимесофиндиа.cом/cитй/колката/Тале-оф-тwо-wивес/артиcлешоw/1833057.cмс. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://www.ҳиндустантимес.cом/боллйwоод/са-ре-га-ма-па-л-ил-чампс-ҳост-са-ре-га-ма-па-л-ил-чампс-адитя-нараян-тодай-пеопле-кноw-ме-бй-мй-наме/сторй-1гҲ4кЖрнмРйеХрФЕҲб7ДЙЖ.ҳтмл. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://www.днаиндиа.cом/индиа/репорт-сингер-удит-нараян-аccостед-бй-фирст-wифе-1025327. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://мио.то/албум/Удит+Нараян/Упаҳар+%282008%29. 2022-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://эн.м.wикипедиа.орг/wики/ИМДб. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://катҳмандупост.cом/арт-энтертаинмент/2016/05/29/непали-ҳоусе-ҳолд-намес-го-фор-тҳе-гуиннесс-wорлд-реcордс. Қаралди: 13-август, 2022-йил.
- ↑ „Удит Нараян“. ҳттпс://эн.м.wикипедиа.орг/wики/Удит_Нараян. Қаралди: 13-август, 2022-йил.